Қозоғистонда AZAL йўловчиларини қутқаришда иштирок этган 19 кишига давлат мукофотлари топширилди
Оқтов яқинига қулаган Azerbaijan Airlines самолёти йўловчиларини қутқаришда иштирок этган қозоғистонликларга Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг қарори билан орден ва медаллар топширилди.

Қозоғистонда Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт ҳалокатида йўловчиларни қутқаришда иштирок этган бир гуруҳ фавқулодда вазиятлар ва тиббиёт ходимлари, полициячилар, Манғистов ҳудудий электр тармоқлари компанияси ва Оқтов халқаро аэропорти ишчиларига давлат мукофотлари топширилди.
Қайд этилишича, Манғистов области раҳбари Нурдаулат Қилибай мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг қарорига кўра 19 кишига давлат мукофотлари — орден ва медалларни топширган. Шунингдек, яна 51 кишига давлат раҳбари номидан ташаккурномалар берилди.
25 декабр куни Бокудан Грознийга учган Azerbaijan Airlines (AZAL) самолёти Оқтов яқинида ҳалокатга учради. Самолёт бортида 67 киши, жумладан беш нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳодиса оқибатида 38 киши ҳалок бўлди.
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев самолёт Россия ҳудудида «ташқи таъсир бўлгани» туфайли ҳалокатга учраганини маълум қилди. 28 декабр куни РФ президенти Владимир Путин Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди ҳамда «Россия ҳаво кенглигида рўй берган фожиали ҳодиса» учун узр сўраб, қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.
Ўз навбатида Алиев AZAL самолётининг Оқтовдаги ҳалокати оқибатларини бартараф қилишда, жабрланганларни қутқаришда кўрсатилган ёрдам учун Қозоғистон халқига миннатдорлик билдирган.
Мавзуга оид

12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради

18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради

17:32 / 25.02.2025