Германия аэропортларида йўловчиларни текшириш тизимида носозлик юзага келди
Федерал полиция компютер тизимида юзага келган носозлик Дюсселдорф, Дортмунд, Франкфурт аэропортлари фаолиятини чеклаб қўйди. Айрим йўловчилар ўзлари учиб келган самолёт ичида қолишга мажбур бўлмоқда.

Фото: Getty Images
Германия аэропортлари фаолияти Федерал полиция компютер тизимида кузатилган носозликдан жабр кўрмоқда. Бу ҳақда Bild газетаси ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Гап мамлакатга кирувчи йўловчиларни текширишда фойдаланиладиган тизимлар ҳақида кетмоқда. Полициянинг Франкфурт аэропортидаги вакилининг айтишича, «тизим амалга оширган кўплаб ишларни қўлда қилишга тўғри келган». Носозилик сабаби ҳозирча маълум эмас.
WDR маълумотларига кўра, муаммо Дюсселдорф, Кёлн/Бонн ва Дортмунд, шунингдек, Франкфурт аэропортларида кузатилмоқда. Шу билан бирга, фақат Франкфурт аэрпортида муқобил тизимдан фойдаланиш мумкин, Дюсселдорфда эса учиб келган йўловчилар ҳозирча самолётда қолмоқда.
Таъкидланишича, полиция ва техник мутахассислар муаммони бартараф этиш устида иш олиб бормоқда. Носозлик сабаби яқин вақтлар ичида аниқланиши айтилган, аммо тизим фаолияти қачон қайта тикланиши номаълум.
Мавзуга оид

19:18
“Талаблари жуда оғир, ҳукумат қийинчиликларга дуч келади” – Германиядаги иш ташлашлар ҳақида суҳбат

12:45 / 10.03.2025
Германия темирйўл компанияси поездлар кечиккани учун 196,8 млн евро тўлади

10:27 / 10.03.2025
Германиянинг 13 та аэропортида иш ташлаш бошланди

23:28 / 08.03.2025