Украина Халқаро жиноий суднинг тўлақонли аъзоси бўлди
Халқаро жиноий суд биносида кўк ва сариқ рангдаги Украина байроғи ўрнатилди.

Фото: Getty Images
Украина Халқаро жиноий суд (ХЖС) Рим Статутининг 125-аъзоси бўлди. Суд биносида ХЖС аъзо давлатлари байроқлари орасида кўк ва сариқ рангли Украина байроғи ўрнатилди.
Халқаро жиноий суд - халқаро жиноятларни содир этишда айбланган шахсларни тергов қилиш, таъқиб қилиш ва жавобгарликка тортиш билан шуғулланадиган доимий халқаро суддир.
ХЖС Рим статутининг тўлақонли аъзоси бўлган Украина аъзо давлатлар Ассамблеясида иштирок этиши, кўриб чиқиш учун масалалар киритиши, ХЖС бюджетини тақсимлаш бўйича овоз бериш, судялар сайловида иштирок этиши, Рим статутига ўзгартиришлар ишлаб чиқиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу Украинанинг халқаро майдондаги ролини кучайтиради ва халқаро адлия тизимини яхшилайди.
Украина Рим статутини 2000 йилда имзолаган, аммо бу вақт давомида уни ратификация қилмаган - 2015 йилда Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қарори билан ратификация зарурати тан олинган бўлса ҳам. Келтирилган сабаблардан бири ХЖС Украина фуқароларини жиноий жавобгарликка тортиши мумкинлигидан хавотир эди.
Олий Рада 2024 йил 21 август куни Халқаро жиноий суднинг Рим статутини ратификация қилишни қўллаб-қувватлади.
Украина президенти Володимир Зеленский 2024 йил 24 августда Рада томонидан Халқаро жиноий суднинг Рим статутини ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Мавзуга оид

21:33
Полшада Ўзбекистон фуқароларининг ички аъзоларини сотиш билан шуғулланган шахс қўлга олинди.

20:30
Путин музокараларда ён бериш ниятида эмас — ғарб махсус хизматлари

19:47
Трампнинг тинчликка интилиши — АҚШ заифлигининг тан олиниши. Эксперт Америка президенти ташқи сиёсати ҳақида

14:25