Ўзбекистон Россиянинг энг йирик савдо шериклари қаторига кирди
Хитой ҳали ҳам Россия ташқи савдосининг учдан бир қисмига эгалик қилиб, энг йирик ҳамкор мақомини ушлаб турибди.

Фото: Getty Images
Россия Федерал божхона хизмати (ФТС) мамлакатнинг энг йирик савдо ҳамкорлари ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда РБК ёзди.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, Хитой ҳали ҳам Россия ташқи савдосининг учдан бир қисмига эгалик қилиб, энг йирик ҳамкор мақомини ушлаб турибди.
Бозорда 8,8 фоиз улуш билан Ҳиндистон иккинчи ўринда. Туркиянинг улуши бироз кичикроқ - 8,3 фоиз.
Ундан кейин Беларус – бозорнинг 7,1 фоизи, Қозоғистон – 4 фоиз, Жанубий Корея – 2,1 фоиз, Германия ва Арманистон – 1,8 фоиз, Италия – 1,5 фоиз.
Россия ташқи савдосининг яна 1,4 фоизи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келади. Бу ўнинчи кўрсаткич.
Федерал божхона хизмати маълумотларига кўра, 2024 йилнинг ўн ойи давомида Россиянинг умумий савдо айланмаси 584 миллиард долларни ташкил этди. Бу маблағнинг тахминан 197 миллиард доллари Хитой ҳиссасига тўғри келди.
Мавзуга оид

23:00
ФХХ украиналикларнинг Россия киришини 50 йилгача тақиқлашни бошлади

17:32
Россияда 685 минг хорижлик назорат остидаги шахслар реестрига киритилди

21:19 / 08.03.2025
Россияда оғир тан жароҳати олган эркак Ўзбекистонга қайтарилди

15:06 / 08.03.2025