Озарбойжон Россия фуқароларининг мамлакатда бўлиш қоидаларини кучайтирди
Энди россияликлар Озарбойжонда бир календар йили давомида 90 кундан ортиқ бўла олмайди. Аввалроқ, Россия ҳам чет элликларга нисбатан худди шундай қоидани жорий қилган эди.

Фото: ТАСС
Озарбойжон ҳукумати 2025 йил 1 январдан бошлаб Россия фуқароларининг Озарбойжон Республикаси ҳудудида вақтинча бўлиш шартларига ўзгартиришлар киритди. Бу ҳақда Interfax хабар берди.
Қарорга кўра, Россия Федерацияси фуқаролари ва Россия Федерациясида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар Озарбойжон Республикасига визасиз асосда келган ҳолда, бир календар йили давомида 90 кундан ортиқ бўла олмайди. Қарорни бош вазир Али Асадов имзолади.
Шу йил август ойида Россияда ҳам чет эл фуқаролари учун худди шундай чоралар қабул қилинган эди.
Озарбойжон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, янги қоидалар Россиянинг худди шу мазмундаги қарорига жавобан қабул қилинган.
Мавзуга оид

17:32
Россияда 685 минг хорижлик назорат остидаги шахслар реестрига киритилди

21:19 / 08.03.2025
Россияда оғир тан жароҳати олган эркак Ўзбекистонга қайтарилди

15:06 / 08.03.2025
Россияда миллиардерларнинг бойлиги Трамп келиши билан ортди

14:31 / 08.03.2025