Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аёллар эркакларга қараганда кўпроқ ухлаши керак — тадқиқот
Олимларнинг хулосасига кўра, аёллар бир вақтда бир нечта вазифани бажаргани учун уларнинг мияси эркакларникидан тезроқ ишлайди.
Аёлларга эркакларга қараганда ўртача 20 дақиқа кўпроқ уйқу керак. Бу ҳақда Лафборо университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотга таяниб, CBS News хабар берди.
Университет профессори Жим Хорннинг сўзларига кўра, “аёл мияси” эркак миясидан бироз бошқача тузилган. Хусусан, аёллар бир вақтнинг ўзида бир нечта ишларни бажаришга одатланган — шунинг учун уларнинг мияси эркакларникига қараганда тезроқ ишлайди.
Тадқиқот доирасида мутахассислар Буюк Британиянинг 200 дан ортиқ аҳолиси хулқ-атворини ўрганиб чиқди. Натижада эркаклар кунига ўртача олти соат ухлаши керак, деган хулосага келинди. Аёлларга эса 20 дақиқа кўпроқ уйқу зарур. Бундан ташқари, уйқу етишмаслиги аёлларга кучлироқ таъсир кўрсатади: улар жиззаки бўлиб қолади, тез-тез стресс ёки тушкунликка тушиши мумкин.
Бу аёл миясининг эркак миясидан тезроқ ишлашини исботловчи ягона тадқиқот эмас. Миннеаполисдаги Фахрийлар тиббиёт маркази шифокори аёллар ҳақиқатан ҳам маълумотни эркакларга қараганда тахминан беш баробар тезроқ қайта ишлашини таъкидлаганди. Шунингдек, аёл мияси ўз ресурсларининг камроқ қисмини ишлатади.
Аввалроқ америкалик олимлар кечаси қўшимча 46 дақиқа ухлаш инсоннинг стрессга бардошини ошириши ва умумий соғлиғини яхшилашини аниқлаган.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ» — Термизда Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари машғулотларни бошлади
Ўзбекистон | 16:31
-
Депутатлар дала четларига экин экишга оид баҳсли қонунни ўзгаришлар билан қабул қилди
Ўзбекистон | 16:03
-
Қашқадарёдаги газ заправкасида катта ёнғин чиқди
Ўзбекистон | 15:59
-
Салқинликни сақлаб қолинг: ёз кунларида хонадонда энергияни тежаш бўйича 10 маслаҳат
Жамият | 15:18
Мавзуга оид

17:08 / 10.07.2025
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?

15:12 / 08.07.2025
Хориждан қайтган фуқаролар ОИВ инфекциясига мажбурий текширувдан ўтказилади

19:02 / 01.07.2025
Дунёда ҳар соатда 100 нафарга яқин одам ёлғизликдан вафот этади - ЖССТ

15:37 / 24.06.2025