11 ойда 215 млн долларлик электромобил импорт қилинди
Ўзбекистон 2024 йилнинг январ-ноябр ойларида хориждан қиймати 215,3 млн долларга тенг 22 223 та электромобил импорт қилган.

Фото: Christian Charisius/dpa/picture alliance
Статистика агентлиги хабарига кўра, 11 ойда Ўзбекистон энг кўп электромобил импорт қилган давлатлар:
Хитой — 22 122 та
Қозоғистон — 51 та
Ҳонгконг — 17 та
Германия — 14 та
бошқа давлатлар — 29 та.
Ўзбекистон 2024 йилнинг январ-октябр ойларида хориждан қиймати 202,7 млн долларга 20 190 та электромобил импорт қилган.
Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6 730 тага ошган.
Мавзуга оид

15:35 / 24.02.2025
Нотариф чекловлар фонида Ўзбекистонга енгил автомобиллар импорти кескин қисқарди

09:20 / 08.02.2025
Юк машиналари импортига имтиёзлар 2028 йилгача узайтирилади

09:10 / 07.02.2025
2024 йили қанча электромобил импорт қилингани айтилди

18:17 / 30.01.2025