“Болалар совуқдан музлаяпти” – БМТ вакиллари қиш фаластинликлар ҳаётини янада оғирлаштираётганини маълум қилди
Исроил чекловлари туфайли ҳуманитар ташкилотлар Ғазога фақат озиқ-овқат етказиб беришни уддаламоқда. Одамларнинг эса қишки ёғингарчиликлардан ҳимояланадиган бошпаналари йўқ.

Фото: Hatem Khaled / Reuters
Ғазода давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар ва қишки жалалар одамлар турмушини янада оғирлаштириб, уларга очарчилик хавфини солишда давом этяпти. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсонпарварлик ташкилотлари вакиллари таъкидлашича, Ғазо бутун бошли “қабристонга” айланиб қолган.
“Дунё бу одамларнинг ҳоли нима кечаётганини кўрмаяпти, бундай шароитда оилаларнинг бошпана қиладиган жойи йўқ”, — деди БМТнинг Фаластин қочқинлари ишлари бўйича агентлиги (UNRWA) вакили Луиза Уотериж.
Ғазо марказидаги қочоқлар лагери Нусайратдан туриб чиқиш қилган Уотериж ҳудуд тун бўйи кучли жала остида қолганини айтиб, бутун анклав “қабристонга айланганини” маълум қилди.
“Икки миллиондан ортиқ одам тузоққа тушиб қолган. Улар бу ердан чиқиб кетолмаяпти. Одамлар оддий хизматлардан маҳрум, исталган йўл ўлимга етаклайдигандек туюлади”, — деди Уотериж.
БМТ Болалар жамғармаси вакили Розалия Боллен ҳам ташвишли чиқиш қилди. У сектордаги озиқ-овқат инқирозининг кўламига эътибор қаратиб, аёллар ва болаларнинг 96 фоиздан ортиғи тўйиб овқатланмаслигини маълум қилди.
Иордания пойтахти Аммандан туриб нутқ сўзлаган Боллен, Ғазонинг энг шимолий қисми 75 кундан буён деярли тўлиқ қамалда қолаётганини таъкидлади. Оқибатда, болаларга инсонпарварлик ёрдамини етказиш имконияти қарийб бутунлай йўққа чиққан, бундай вазият 10 ҳафтадан бери давом этиб келмоқда.
“Одамлар нафақат жисмоний, балки руҳий азоб-уқубатларни ҳам бошдан кечирмоқда. Болалар совуқдан музлашяпти, ёмғирда ивишяпти, оёқ яланг юрибди. Мен ҳалигача ёзги кийимда юрган кўп болаларни кўряпман. Овқат пиширишга газ узилганидан сўнг, кўпчилик болалар ўтин учун чиқиндилар орасидан пластик теришга мажбур бўляпти”, — деди у.
Кучли ёмғирлар давом этиши ҳақидаги прогнозларни ҳисобга олиб, Уотериж Ғазо аҳолисини қўллаб-қувватлаш учун ҳудудга ёрдам етказиш ўта муҳимлигини таъкидлади. Чунки Ғазо аҳолиси Исроил бомбардимонлари туфайли ўз уйларини қайта-қайта тарк этишга мажбур бўлмоқда, уларда ёмон об-ҳаводан ҳимояланиш учун зарур воситалар йўқ.
“Кўпчилик матодан қилинган чодирлари остига яширинмоқда, уларнинг ҳатто сув ўтказмайдиган бошпаналари йўқ, бу ердаги биноларнинг 69 фоизи зарар кўрган ёки буткул вайрон бўлган”, — деди у.
Исроил режими томонидан қўйилган кўплаб тўсиқлар туфайли ҳуманитар ташкилотлар бошпана эмас, озиқ-овқат етказиб бериш масаласини устун қўйишга мажбур. Акс ҳолда ғазоликлар овқат учун тиқилинчларда қолиб ҳалок бўлиши хавфи бор.
“Олдиндан айтиб бўладиган ягона нарса қиш яқинлиги эди. Унга тайёргарлик кўрсак бўларди”, — деб таъкидлади Уотериж. “Аммо биттасини танлашга мажбурмиз, биринчи навбатда одамларни овқатлантириш керак, шу сабабли бошпана масаласида ёрдам беролмаймиз. Аёллар бир бурда нон учун тиқилинчда ҳалок бўлиши мумкин эди”.
19 декабр куни БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси Исроил Ғазо секторининг шимолий қисмидаги қамал қилинган ҳудудларга озиқ-овқат ва сув етказиб бериш учун БМТ сўровини яна рад этганини маълум қилди. Бунинг оқибатида Байт-Ҳанун, Байт-Лаҳия ва Жабалиянинг айрим қисмларидаги фаластинликлар ҳаёт учун зарур ёрдамдан узилган ҳолда қолмоқда.
Мавзуга оид

07:55 / 06.05.2025
БМТ дунё етакчиларини Ғазо аҳолисини озиқ-овқат билан таъминлашга чақирди

13:10 / 05.05.2025
Самарқанд БМТнинг Давлат хизматлари форумини қабул қилади

21:18 / 30.04.2025
БМТ Ўзбекистон ташаббуси билан 29 апрелни Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни деб эълон қилди

20:46 / 29.04.2025