Долларнинг расмий курси илк марта 12 900 сўмдан ошди
Ўзбек сўми йил бошидан буён АҚШ долларига нисбатан қарийб 4,5 фоизга қадрсизланди. Миллий валюта девалвацияси ўтган йили 9,7 фоиз бўлганди.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистон Марказий банки 24 декабр куни учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди. Бунда АҚШ долларининг қиймати илк марта 12 900 сўмлик психологик нуқтадан ўтиб, 12 902,00 сўм деб белгиланди.
Америка валютасининг сўмга нисбатан расмий курси йилнинг илк иш кунида 12 352,86 сўм бўлганди. Шу тариқа, йил бошидан буён миллий валютанинг долларга нисбатан девалвацияси 4,45 фоизга (+549 сўм) тенг бўлмоқда.
Бу кўрсаткич 2022 йилда 3,9 фоиз, 2023 йилда эса 9,7 фоиз бўлганди.
Бугун, 23 декабр куни тижорат банкларида 1 АҚШ доллари 12 895 – 12 955 сўмлик диапазонда сотилмоқда. Сотиб олиш курси эса 12 830 – 12 855 сўм оралиғида.
Эслатиб ўтамиз, хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан Марказий банк белгилайдиган курси бухгалтерия, статистика ва бошқа ҳисобот мақсадлари учун, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун ишлатилади.
Аввалроқ 2025 йилги давлат бюджети параметрларида доллар курси ўртача йиллик 13 250 сўмдан ҳисоблангани маълум қилинганди. S&P халқаро рейтинг агентлиги эса, 2025 йилнинг охирига бориб курс 13 650 сўм бўлишини прогноз қилмоқда.
Мавзуга оид

16:55 / 20.02.2025
Ўзбекистон 2025 йилда 43 млрд доллар инвестиция жалб қилишни режалаштирмоқда

20:50 / 26.01.2025
АҚШ долларнинг баъзи банкнотлари дизайнини ўзгартиради

11:05 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?

15:40 / 06.01.2025