Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон давлат хизматчилари Малайзияда малака оширишни бошлайди
Малайзия билан давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш йўналишида тажриба алмашиш йўлга қўйилади.

Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзия бош вазири ҳузуридаги Давлат хизмати департаменти (ДХД) бош директори ўринбосари Аниси бин Иброҳим билан учрашув ўтказди.
Малайзия томонига "Ўзбекистон – 2030" стратегияси мақсадлари, республикада давлат хизмати фаолияти трансформацияси, кадрлар сиёсатини такомиллаштириш, коррупцияга қарши курашиш маданиятини шакллантириш йўналишида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.
Мулоқот давомида давлат фуқаролик хизмати соҳасини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш борасида икки мамлакат ваколатли органлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, муваффақиятли тажрибаларни ўрганиш, ўзаро ташрифлар ва қўшма илмий-амалий тадбирлар уюштириш масалаларида ҳамкорлик режалари муҳокама этилди.
Учрашув натижасида республика вакиллари учун давлат хизматини такомиллаштириш ва инсон ресурсларини бошқариш мавзуларида Куала-Лумпурда қисқа муддатли малака ошириш дастурларини ташкил қилиш ва Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Малайзия Давлат хизмати департаменти ўртасида тегишли музокаралар ўтказиш бўйича келишувларга эришилди.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади
Жамият | 23:57 / 17.07.2025
-
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди
Жаҳон | 23:47 / 17.07.2025
-
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров
Ўзбекистон | 22:53 / 17.07.2025
-
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди
Жаҳон | 22:51 / 17.07.2025
Мавзуга оид

15:00 / 12.07.2025
Ўзбекистон ва Малайзия халқаро тан олинган ўқув дастурларини жорий этади

09:37 / 12.07.2025
Малайзия Ўзбекистонда биореактор тизимига биринчи заводни қуриши мумкин

21:25 / 10.07.2025
Малайзияда полиция вертолёти қулаб тушди

08:28 / 09.07.2025