Жаҳон | 16:22 / 06.12.2024
3514
2 дақиқада ўқилади

Россия Полшанинг Санкт-Петербургдаги бош консуллигини ёпади

Познандаги Россия консуллиги ёпилишига жавобан Россия ТИВ 10 январдан бошлаб Полша бош консуллигида иш тўхтатилишини эълон қилди. Ушбу санадан олдин персона нон грата деб эълон қилинган уч полшалик дипломат Россия Федерацияси ҳудудини тарк этиши керак.

Фото: Vladimir Pesnya/SNA/IMAGO

Полшанинг Санкт-Петербургдаги Бош консуллиги 2025 йил 10 январ куни ёпилади, деб хабар қилди Россия Ташқи ишлар вазирлиги 5 декабр, пайшанба куни ўз сайтида. Ташқи ишлар вазирлигининг аниқлик киритишича, бу қарор Полша расмийлари томонидан ноябр ойи охирида Россиянинг Познандаги бош консуллиги «ўйлаб топилган баҳона билан» ёпилганига жавобан қабул қилинган.

Хабарда айтилишича, Полша томонига Россия Бош консуллик фаолиятига берган розилигини бекор қилаётгани ҳақида нота юборилган. Шунингдек, унинг уч нафар дипломатик ходими персона нон грата деб эълон қилингани ва 10 январгача Россия Федерацияси ҳудудини тарк этиши кераклиги хабар қилинган. Бундан ташқари, Москва Варшавани «Россияга нисбатан очиқ душманлик сиёсати» олиб бораётганликда айблади.

Полша Россиянинг Познандаги консуллигини ёпди

Варшава 22 октябр куни Россиянинг Познандаги консуллигини ёпишини ва унинг ходимлари Полша ҳудудида персона нон грата деб эълон қилинганини билдирди. Ноябр ойи охирида Россия дипломатик миссияси ўз фаолиятини тўхтатди.

Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский бу чорани Россия томонининг диверсион фаолияти билан асослади. Полша прокуратурасига кўра, диверсия акти «Россия давлати тузилмалари» томонидан бошланиши ва улар томонидан назорат қилиниши керак эди. Сикорскийнинг сўзларига кўра, у «бу ҳаракатлар ягона эмаслиги ва такрорланиши мумкинлиги» ҳақида маълумотга эга.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!