Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда «Крокус»даги терактга алоқадор яна тўрт киши қўлга олинди
Улар террорчиларни қурол-яроғ билан таъминлаган жиноий гуруҳ таркибига кирган Ботир Кулаевга яширинишга ёрдам бергани таъкидланмоқда.

Фото: ura.ru
Россия хавфсизлик кучлари Москва яқинидаги «Крокус Сити Холл»да содир этилган терактга алоқадорликда айбланаётган яна тўрт кишини қўлга олди. «Известия» ўз манбасига таяниб ёзганидек, ҳибсга олинганлар Россия ҳукумати террорчи ташкилотлар рўйхатига киритган Шимолий Кавказдаги Баталхажин мусулмонлар жамоатига мансуб экани айтилмоқда.
Газета гумонланувчиларнинг исмларини келтирди: 22 ёшли Хусен Кулаев, 27 ёшли Маҳмуд Картоев, 28 ёшли Мансур Точиев ва 35 ёшли Магомед Санталиев. Айтилишича, улар ўз навбатида террорчиларни қурол-яроғ билан таъминлаган жиноий гуруҳ таркибига кирган Ботир Кулаевга яширинишга ёрдам берган. Шунингдек, манбанинг таъкидлашича, баталхажинларнинг «раҳбарлари» террорчиларнинг шерикларини чет элга чиқиб кетишига фаол ҳисса қўшганини кўрсатадиган ёзишмалар топилган.
Ноябр ойи бошида «Крокус Сити Холл»даги теракт иши бўйича тўрт нафар янги айбланувчи пайдо бўлгани хабар қилинган эди. Уларнинг барчаси Ингушетия аҳолиси бўлиб, терговчиларга кўра, баталхажин жамоатига алоқадор бўлиши мумкин. Улар Калашников автоматларини патронлар билан бирга террорчиларга топширгани таъкидланмоқда. Икки нафар гумонланувчи Сурхахи Хусайн Медов ва Жаброил Аушев қўлга олинди. Хаваж-Багаудин Алиев ва Ботир Кулаев қидирилмоқда.
22 март куни «Крокус Сити Холл» концерт залида содир этилган теракт оқибатида 145 киши ҳалок бўлган эди. Тергов жиноятнинг бевосита ижрочилари сифатида Далержон Мирзоев, Саидакрам Ражабализода, Шамсидин Фаридуни ва Муҳаммадсобир Файзовни кўрсатмоқда. Бу иш бўйича жами 20 дан ортиқ киши ҳибсга олинган.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Россияга музокараларнинг янги раундини ўтказишни таклиф қилди
Жаҳон | 20:47
-
Илҳом Алиев Украинани ҳеч қанақасига «оккупацияга рози бўлмаслик»ка чақирди
Жаҳон | 20:19
-
Индонезияда бортида 280 киши бўлган паром ёниб кетди (видео)
Жаҳон | 19:57
-
Германия канцлери: «Биз тинчлигимизга жиддий таҳдидни кўрмоқдамиз — ва бу Россия»
Жаҳон | 19:17
Мавзуга оид

12:29 / 19.07.2025
Франциялик топ-менежер Москва билан бизнес юритяпти

21:28 / 02.07.2025
Москва марказида ичида ФСБ ветеранлари бўлган машина портлаб кетди

01:21 / 23.06.2025
Дамашқдаги черковда теракт содир этилди. 20 киши ҳалок бўлди

12:36 / 14.06.2025