Малта ЕХҲТ билан учрашувдан олдин Мария Захарованинг визасини бекор қилди
Россия Ташқи ишлар вазирлиги ўз вакилига нисбатан бу ҳаракатни мисли кўрилмаган деб атади.

Фото: ТАСС
Малта расмийлари 5-6 декабр кунлари Валлеттада бўлиб ўтадиган ЕХҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишидан бир неча кун олдин Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг визасини бекор қилди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий баёнотида айтилади.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги бу қадамни мисли кўрилмаган деб атади ва визанинг «ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли» бекор қилингани айтилганини таъкидлади. Россия томони бўлажак йиғилишда ушбу қарорга алоҳида эътибор қаратишини билдирди ва Ғарб давлатларини ЕХҲТдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланаётганликда айблади. Мария Захарова Малта расмийларининг ҳаракатларини «ғарбий гидранинг ҳийла-найранглари» оқибати деб атади.
Малтадаги тадбирда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Унинг учрашувдаги иштироки Украинадаги уруш бошланганидан буён юқори даражали россиялик дипломатнинг Европа Иттифоқи давлатига илк ташрифи бўлади. Лавров ҳам худди Захарова сингари Европа Иттифоқи, АҚШ ва Буюк Британия томонидан санкциялар остида.
Мавзуга оид

19:53
Европа нимадан қўрқмоқда: минтақа ўзини ҳимоя қила оладими?

23:28 / 10.03.2025
Россиядан кўчмас мулк харид қилаётган ўзбекистонликлар сони ошди

18:48 / 08.03.2025
Сурияда нотинчлик – ижтимоий тармоқларда одамларнинг оммавий қирғини видеолари тарқалди

08:20 / 08.03.2025