Ноябр ойи учун инфляция даражаси маълум қилинди
2024 йил ноябрь ойи охирида Ўзбекистонда рекорд даражадаги паст инфляция 0,93 фоизни ташкил этди.

Фото: Shutterstock
Статистика агентлиги хабарига кўра, йиллик инфляция (2023 йил ноябрига нисбатан) 10 фоизгача пасайди (бир ой аввал бу кўрсаткич 10,24 фоиз эди), йил бошидан эса (январ-ноябр) нархлар ўртача 8,67 фоизга ошди. Марказий банк йил давомида инфляцияни 9,5 фоиз даражасида прогноз қилмоқда.
Ўтган ойда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўртача 1 фоизга ошди (йиллик ҳисобда — 2 фоизга ўсди). Ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1 фоизга (8,3 фоизга), пуллик хизматлар нархи 0,8 фоизга (27,8 фоиз) қимматлашди.
Гўшт таннархининг ўсиши секинлашди: суякли мол гўшти — 0,3 фоиз. Шакар 3 фоизга, гуруч 5,5 фоизга, ун 1,2 фоизга арзонлашди.
Дори-дармонлар нархи ўсишда давом этмоқда ва ноябр ойида яна 0,7 фоизга ошган (йил бошидан буён 25,1 фоиз).
Мавзуга оид

11:53 / 10.03.2025
Озодликдан маҳрум қилинган 20 минг киши, 4 баробарга ошган талон-торожлар – жиноятчилик статистикаси

15:05 / 07.03.2025
Бизнес учун статистика ҳисоботлари ҳажми камаяди

13:32 / 07.03.2025
Ўзбекистонда расмий статистикани тайёрлашга аутсорсинг жорий этилади

11:55 / 04.03.2025