Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миробод прокурори электр энергиясини тежаш бўйича рейд ўтказди. Тармоқ соатига 19 980 сўмлик юкламадан халос қилинган
Прокурор бошчилигидаги ишчи гуруҳ “кундуз куни чироқ ва реклама воситаларида электр энергиясидан асоссиз фойдаланган” юридик истеъмолчиларга чора кўрган. Расмий хабарда рейд орқали 22,2 kW энергоресурслар тежалгани айтилади. Бунинг қиймати – соатига атиги 19 980 сўм.

Миробод тумани ҳокимлиги эълон қилган видеодан кадр
Тошкент шаҳри Миробод тумани прокурори Бобур Абдуллаев раҳбарлигида туман прокуратураси ва мутасадди идоралар ходимларидан тузилган ишчи гуруҳ энергоресуслар беҳуда сарфланишининг олдини олиш юзасидан рейд тадбирлари ўтказди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
“Тадбир давомида кундуз куни чироқ ва реклама воситаларида электр энергиясидан асоссиз фойдаланган юридик истеъмолчиларга нисбатан 10 та маъмурий баённома тузилиб, 22,2 кВт энергоресурслар тежалиши таъминланди”, – дейилади хабарда.
Тушунтириш ишлари олиб борилиши натижасида 30га яқин юридик истеъмолчилар томонидан камчиликлар жойида бартараф этилиб, электр энергияси беҳуда сарфланишига чек қўйилган. Бундай турдаги рейд тадбирлари давом эттирилади, дея қайд этган ҳокимлик.
Таъкидлаш лозим, юридик шахслар учун жорий тарифда (1 kWh – 900 сўм) 22,2 kW электр энергиясининг қиймати – соатига 19 980 сўмни ташкил этади.
Маълумот учун, прокурорлар ўз вазифаларидан ташқари 2-сектор раҳбари сифатида ўз ҳудудида ижтимоий-иқтисодий сиёсатни амалга оширишга ҳам бевосита масъул қилиб қўйилган.
- Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 100-моддасига кўра, электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш – мансабдор шахсларга 5–15 БҲМ (1 млн 875 минг сўмдан 5 млн 625 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.
- Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, жарима миқдори 15–30 БҲМгача ошади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда “Энергияни тежаш, ундан оқилона фойдаланиш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қонун кучга кирган эди.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Словакия Россияга қарши 18-санкция пакетини блоклашни тўхтатди
Жаҳон | 14:41
-
Рустем Умеров бошқа ишга ўтди
Жаҳон | 14:31
-
Июлда кам таъминланган оилаларга қанча моддий ёрдам ажратилгани айтилди
Жамият | 14:23
-
“Бир ўзи тарбиялаётганлар”: Ёлғиз оналар фарзандлари учун икки баробар кучли бўлишни қандай уддалашмоқда?
Жамият | 14:14
Мавзуга оид

09:04
Тошкент ва Фарғонада ички ишлар соҳасидаги пенсионерлар ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб қилинади

23:57 / 17.07.2025
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

22:53 / 17.07.2025
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров

21:19 / 17.07.2025