Хориждаги халқаро террорчилик ташкилотига қўшилмоқчи бўлган шахслар аниқланди
Ўзбекистонда 17 киши хориждаги халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилишни режалаштиргани аниқланди.

Фото: ИИВ
Ўзбекистон Республикаси ИИВ-ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор суриштирув олиб борилди.
Улар давомида, 2007 йилда Тошкент вилоятида туғилган К.И. интернет тармоғида экстремистик ғоялар таъсирига тушиши натижасида 16 нафар яқин танишлари билан ноқонуний “жамоат” бўлиб йиғилиб, келгусида хорижда фаолият олиб бораётган “Ислом давлати” халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилишни режалаштирганликлари аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
"Лоқайдлик ва ишонувчанлик оқибатида, интернет тармоғи орқали ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик учун фуқароларимизни доимо огоҳ бўлишига чақирамиз. Ўзингизнинг тақдирингизга бефарқ бўлманг", - дейилади ИИВ хабарида.
Мавзуга оид

14:12 / 10.01.2025
Нодавлат ўрта таълим ташкилотлари сони 600 тага етказилади

08:13 / 19.11.2024
Қариндошлари билан бирга ишлаши мумкин бўлган давлат ташкилотлари ходимлари рўйхати тасдиқланди

09:50 / 16.08.2024
Россияда ярим йилда - «номақбул ташкилотлар» бўйича 100 дан ортиқ иш

14:50 / 09.08.2024