Қорақалпоғистонда 3 бош Бухоро буғусини ўлдирган шахс 3,3 млрд сўмлик зарар етказди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ходимлари 3 бош Бухоро буғуси овланганини аниқлади.

Фото: ИИББ ахборот хизмати
Ҳолат Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ИИБ томонидан ўрганилди. Ўрганиш давомида учта буғу ов милтиғи билан ўлдирилгани маълум бўлди.
Ҳодиса жойи кўздан кечирилганида резерватнинг захира ерларидан 2 та ов милтиғи ўқ дорисининг пластик бўлаклари, қонга ўхшаш қизил доғлар ва ов милтиғи топилди. Ов милтиғи ашёвий далил сифатида олинди.
Қизил китобга киритилган Бухоро буғулари ўлдирилиши натижасида ҳайвонот дунёсига жами 3 млрд 375 млн сўмлик моддий зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан фуқаро М.К. Жиноят кодексининг 202-моддаси (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, қўлга олинди.
Мавзуга оид

15:34 / 28.02.2025
Ўзбекистонда фанга номаълум 2 қўнғиз тури кашф қилинди

22:01 / 25.01.2025
Қорақалпоғистон ва Андижонда пул эвазига ер олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди

17:49 / 09.01.2025
Савицкий номидаги музейга янги раҳбар тайинланди

14:07 / 08.01.2025