Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада 750 млн сўмлик iPhone телефонларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди
Текширув давомида Cobalt русумли автотранспорт воситаси салонидан 30 дона iPhone 16 Pro Max ҳамда 10 дона iPhone 15 Pro русумли уяли алоқа воситалари борлиги аниқланган.

Фото: Божхона қўмитаси
Фарғона вилоятида iPhone 16 Pro Max ҳамда iPhone 15 Pro телефонларининг ноқонуний олиб кирилишининг олди олинди, деб хабар беради вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан товар-моддий бойликларининг четдан ноқонуний олиб кирилишининг олдини олишга қарши тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида фуқаро бошқарувидаги Cobalt русумли автотранспорт воситаси Фарғона туманининг чегараолди ҳудудидан тезкор кузатувга олинган. Ушбу автотранспорт воситаси Фарғона шаҳри ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўздан кечирилган.
Натижада, автомашина салонида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 750 миллион сўмлик 30 дона iPhone 16 Pro Max ва 10 дона iPhone 15 Pro русумли уяли алоқа воситалари борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда божхоначилар 3,5 миллиард сўмлик телефонларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйган эди. 2022 йилда эса чегарадан ноқонуний олиб ўтилган қарийб 1 млрд сўмлик телефонлар мусодара қилингани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

13:34 / 05.07.2025
Фарғонадаги Malibu иши: ҳайдовчи вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг турмуш ўртоғи экани маълум бўлди

18:42 / 28.06.2025
Apple олти йил ичида илк марта асосий iPhone дисплейини кенгайтиради

16:50 / 26.06.2025
Интернетда iPhone 17 Pro суратлари пайдо бўлди

14:39 / 26.06.2025