Windows учун ChatGPT иловасидан энди барча фойдаланиши мумкин
Илова Интернетга уланиш, файлларни юклаб олиш, расм яратиш ва веб-версиянинг бошқа хусусиятларини қўллаб-қувватлайди.

Фото: AP
Октябр ойида OpenAI компанияси Windows учун ChatGPT иш столи иловасини чиқарди, у дастлаб фақат обуначилар учун мавжуд эди. Энди уни фойдаланувчилар бепул юклаб олиши мумкин.
Бот Alt+Space тугмалар бирикмасидан фойдаланиб ишга туширилади. Шунингдек, дастурчилар сўнгги жавобни тезда нусхалаш, ён панелни бошқариш, диалог ойнасини ўчириш ва бошқа кўплаб амалларни бажариш имконини берувчи тугмалар бирикмасини ҳам қўшди.
Илова Интернетга уланиш, файлларни юклаб олиш, расм яратиш ва веб-версиянинг бошқа хусусиятларини қўллаб-қувватлайди. Иш столи версияси ҳатто кенгайтирилган овоз режимига эга. Яъни, чатботга овозли савол бериш орқали мулоқот қилиш мумкин. Бироқ, бу хусусият бепул фойдаланувчилар учун ойига бир неча дақиқа билан чекланган.
ChatGPT иловаси Windows 10 ва Windows 11 учун мавжуд. Уни Microsoft Store онлайн дўконидан юклаб олиш мумкин.
Мавзуга оид

16:57 / 28.02.2025
OpenAI янги сунъий интеллект GPT-4.5 моделини тақдим этди. У кодларни яхшироқ ёзади

22:42 / 23.02.2025
Шимолий Кореяда илмий ишларда ChatGPT’дан фойдаланилаётгани аниқлади

13:02 / 18.02.2025
OpenAI ChatGPT’даги цензурани юмшатди

09:55 / 15.02.2025