Лойдан қурилаётган “дом” – Избосканда кўп қаватли уй қурилишида цемент ўрнига адир тупроғи ишлатилмоқда
“Дом”дан хонадон сотиб олганлар унинг қулашидан хавотирда. Харидорларнинг туман прокуратураси ва юқори турувчи ташкилотларга қилган мурожаатлари самара бермаган: қурувчи уларга “Ариза қилаверманглар, қурилишга берган пулларингизни прокурорга бериб, аризаларингизни ёпиб чиқяпман”, деган.
Kun.uz’га Андижон вилояти Избоскан туманининг Мирзо Улуғбек маҳалласидаги 5 қаватли уйларнинг қурилиши сифатсиз амалга оширилаётгани юзасидан мурожаат келиб тушди. Унда ғишт теришда қурувчилар томонидан цемент ишлатилмагани, ҳали одамлар кўчиб ўтмасидан зиналардаги кафеллар кўчиб, синиб кетгани айтилмоқда.
Таҳририятга тақдим қилинган видеолавҳада ҳам терилган ғиштлар орасидаги қотишмалар қўл текканида тўкилиб кетаётганини кўриш мумкин. Ҳатто “дом”лардан бирининг ён деворига терилган блок ғиштлар қимирлаб турибди.
“Кўп қаватли уйлар жуда сифатсиз қурилмоқда. Бинонинг зилзилага бардош бермаслик эҳтимоли катта. Сабаби, бетон устунлар бинони тутиб туриш учун мутлақо яроқсиз. Цемент ўрнига адир тупроғи ишлатилган. Умуман цемент аралаштирилмаган. Одамларни босиб қолса нима бўлади?” дейилади мурожаатда.
Мурожаатчиларнинг қўшимча қилишича, қурилиш ишлари тўлиқ якунига етмасдан банкдан ҳали қурилмаган қаватга кредит ажратилган. Туман кадастр бўлими эса ҳали қурилмаган, битмаган қаватлардаги уйларга кадастр ҳужжатларини расмийлаштирган.
Харидорларнинг тегишли ташкилотларга қилган мурожаатлари натижа бермаган.
“Избоскан тумани прокуратураси ва бошқа юқори турувчи ташкилотларга мурожаат қилсак ҳам қурувчига чора кўрилмаяпти. Туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда қурувчи 20 нафар уй олган шахслар олдида “ариза қилаверманглар, сизларнинг қурилишга берган пулларингизни прокурорга бериб, аризаларингизни ёпиб чиқяпман”, деди. Ахир одамлар битмасдан қолиб кетган уйга 3-4 йилдан бери кредит тўлаб келишмоқда”, дея таъкидлайди Kun.uz мухбири билан гаплашган мурожаатчиларан бири.
2024 йил 11 январ куни Избоскан тумани прокуратураси фуқаронинг мурожаати асосида Андижон вилояти қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси бошлиғи З.Умматалиевга хизмат текшируви ўтказиш юзасидан тақдимнома киритган.
Тақдимномада “Иззатбек савдо капитали” МЧЖ томонидан 2020 йил Избоскан туманининг Мирзо Улуғбек маҳалласи Янгибозор кўчасида кўп қаватли турар жойнинг 1-биноси қурилгани айтилади.
“Жамиятнинг 2020 йил 9 октябрдаги қурилиши тугалланган бино- иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш бўйича давлат хизматлари портали орқали йўллаган мурожаати инспекция томонидан кўриб чиқилиб, 2020 йил 14 октябрда бинони қурилиши тугалланган объект сифатида фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилган. Бироқ орадан 4 йил ўтганига қарамасдан бинонинг қурилиш ва таъмирлаш ишлари тўлиқ якунланмаган”, дея таъкидланган прокуратура тақдимномасида.
Ўрганиш давомида мазкур кўп қаватли турар жойни фойдаланишга қабул қилган инпекция ходими билан меҳнат шартномаси бекор қилингани маълум бўлган.
Очиқ маълумотларга кўра, “Иззатбек савдо капитали” МЧЖнинг 75 фоиз улуши Аброрбек Исомиддиновга, 25 фоизи эса Шавкатбек Шодмоновга тегишли.
Қурувчи ташкилот харидорлар билан тузилган шартномада хонадонларни таъмирланган ҳолда топширишни баён қилган. Лекин хонадон сотиб олганлар канализация, электр энергия, табиий газ ва сув тармоқлари ҳали тортилмаганини, бино авария ҳолатида, одам яшашга яроқсизлигини айтиб, норози бўлишмоқда.
Аввалроқ Янгийўлда “дом” қурилиши ишлар сифатсиз бажарилгани учун тўхтатилганди.
Тавсия этамиз
Трамп билан урушиб қолган Маск янги партия тузмоқда
Жаҳон | 15:19 / 06.07.2025
Олти мулоқот, натижа нол. Украина ёлғиз қоладими?
Жаҳон | 13:10 / 06.07.2025
АҚШда хатолик туфайли 400 йилга қамалган эркакка 1,7 млн доллар компенсация тўланди
Жаҳон | 23:34 / 04.07.2025
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Страдиварининг Иккинчи жаҳон уруши вақтида ўғирланган скрипкаси Токиодан топилди
Жаҳон | 01:59
-
Тошкентда 19 ёшли қиз ҳаракатдаги Nexiaʼдан сакраб тушиб қолди
Жамият | 23:41 / 07.07.2025
-
Трамп 1 августдан Жанубий Корея ва Япония товарларига 25 фоизли божлар жорий этилишини эълон қилди
Жаҳон | 23:21 / 07.07.2025
-
Тошкентда боғда одамлардан пул йиғиб келган йигитлар ушланди, Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:14 / 07.07.2025
Мавзуга оид

13:53 / 05.07.2025
Янги қурилган кўп қаватли уйларни газга улашда муаммолар юзага келяпти

08:16 / 07.06.2025
Тошкентда кўп қаватли уйдаги хонадонда ёнғин содир бўлди

08:14 / 21.05.2025
Ўзбекистондаги кўп қаватли уйлар сони маълум қилинди

08:55 / 12.05.2025