Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида ИИВнинг ўқ отиш полигони қурилади
Вилоят ҳокими қарори билан ИИВга Паркент туманидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан 27 гектар ер ажратилади.

Фото: Мудофаа вазирлиги
Тошкент вилояти ҳокимининг Паркент тумани «Чотқол» МФЙ ҳудудидан Ички ишлар вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан жами 27 гектар ер майдони бериш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Мазкур ер майдонида Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари ҳарбий қисми учун ўқ отиш полигони ташкил этилади.
Буюртмачи:
- Давлат хизматлари маркази орқали архитектура режалаштириш топшириғи ишлаб чиқиш учун буюртмалар беради ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлаш учун лицензияга эга лойиҳа ташкилоти билан ўрнатилган тартибда шартнома тузади;
- Лойиҳалаш учун ерости муҳандислик иншоотларининг ижро сурати туширилган 1:500 нисбатдаги топографик харита ва геологик хулоса ишлаб чиқиш учун лицензияга эга корхонага буюртма беради.
Шунингдек, ҳудудда жойлашган муҳандислик тармоқларини кўчириш ёки муҳофаза ҳудудини сақлаб қолиш ишлари олиб борилиши белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил апрел ойида Наманган вилояти Уйчи туманидаги 6-сон тергов ҳибсхонаси ҳудудида Жазони ижро этиш департаментининг ўқув полигонини ташкил этиш белгиланган эди. Полигонни 2025 йил 31 декабрга қадар қуриб битириш топшириғи берилган.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Учрашувга ҳали эрта». Истанбулдаги музокараларнинг қисқача якунлари
Жаҳон | 14:50
-
Германиядан бир ҳафта ичида иккинчи депортация рейси учиб кетди
Жаҳон | 14:46
-
Мубашшир Аҳмадга нисбатан очилган жиноят иши судга оширилди
Жамият | 14:39
-
Германия ва Франция FCAS жанговар самолёти бўйича келишмовчиликни ҳал қилмоқчи
Жаҳон | 14:06
Мавзуга оид

15:28 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди

12:37 / 15.07.2025
Оққўрғонда Labo’га сув тўлдириб, чўмилганлар 12 суткага қамалди

11:06 / 15.07.2025
Тошкент вилоятида сифатсиз бензин сотган заправкага нисбатан чора кўрилди

16:44 / 09.07.2025