Мактаб ва боғчаларда «темиратки» касаллиги оммавий тарқалгани рад этилди
Мутахассис сўзларига кўра, бу ўта хавфли касалликлар тоифасига кирмайди ва уни даволаш учун препаратлар етарли.

Фото: iStock
Трихофития ёки халқ тилида «темиратки» деб номланган касаллик Ўзбекистонда кўпайиб кетгани йўқ. Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази профессори Эгамберди Эшбоев маълумот берди.
Шифокор сўзларига кўра, ижтимоий тармоқларда бу ҳақда тарқалган хабарлар асоссиз. Шунингдек, бу касаллик кеча ёки бир кунда пайдо бўлмаган, у азалдан бор. У ўта хавфли касалликлар тоифасига кирмайди.
«Трихофития касаллигининг манбаси баъзан ҳайвонлар бўлади. Болалар ҳайвонлар билан мулоқотда бўлганда ёки қассоблар касалликни юқтириб олиши мумкин. Унинг асосий белгилари терида озроқ тошма чиқади. Ҳозирги кунда бу касалликни даволашга мўлжалланган юздан ортиқ препарат бор ва уларнинг ҳаммаси бизда етарли. Касалликнинг диагностикаси ҳам мураккаб эмас. Умумий амалиёт шифокори ҳам бунга ташхис қўя олади. У ўта хавфли касалликлар тоифасига кирмайди», деди мутахассис.
Мавзуга оид

15:43 / 27.02.2021
«Капалак болалар» жуда кучли ва қатъий – терининг мураккаб касаллигига чалинган беморлар ҳақида суҳбат

15:48 / 15.02.2021
Аксарият ўсмирлар дарди ва фойдасиз муолажалар — ҳуснбузарларнинг кўпчиликка номаълум сабаблари

21:34 / 22.12.2020
Ўзбекистонда «капалак» ва «балиқча» одамлар рўйхати тузилмоқда

00:28 / 24.04.2020