Комил Алламжоновга суиқасд бўйича жиноят иши қўзғатилди
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчи шахсларни аниқлаш ва ушлаш юзасидан тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда.

Фото: Бош прокуратура
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, 26 октябр куни соат 01:40 ларда фуқаро С.С.нинг бошқарувидаги “Range Rover” русумли автомашина Қибрай тумани, Ифор кўчаси бўйлаб ҳаракатланган вақтида 2 нафар номаълум шахслар мазкур автомашинага ўқотар қуролидан бир неча маротаба ўқ узиб, номаълум томонга яширинишган.
Ушбу ҳолатда бирор-бир шахс тан жароҳати олмаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Гумон қилинувчи шахсларни аниқлаш ва ушлаш юзасидан тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда.
Ҳозирда тегишли идораларнинг малакали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 26 октябр тунда Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти собиқ раҳбари Комил Алламжоновга қуролли ҳужум уюштирилган.
Kun.uz манбасига кўра, суиқасд тунги соат 1:30 лар атрофида Комил Алламжоновнинг Қибрай туманидаги уйи яқинида содир бўлган. Икки номаълум шахс у ўтирган машинага бир неча бор ўқ узиб, ҳодиса жойидан яширинган. Алламжоновга зарар етмаган.
Мавзуга оид

15:04 / 21.02.2025
Комил Алламжоновнинг ёрдамчилари Олий судда оқланди

14:36 / 12.02.2025
«5 ой ичида ўзимдан ўтгани ўзимга, энг яқинларимга аён» — Комил Алламжонов

14:16 / 12.02.2025
Президент давлат хавфсизлик хизмати собиқ мулозими Шуҳрат Расулов 23 йилга қамалди

13:34 / 12.02.2025