Ўзбекистон | 14:10 / 24.10.2024
3455
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонга 9 ойда қанча турист келгани маълум қилинди
Ўзбекистонга 2024 йилнинг январ-сентябр ойларида жами 5,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган.

Фото: Статистика агентлиги
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 825,8 минг нафарга ёки 16,8 фоизга ошган.
Туристик мақсадларда келган чет эл фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланган:
- Тожикистон – 1,6 млн нафар;
- Қирғизистон – 1,6 млн нафар;
- Қозоғистон – 1,1 млн нафар;
- Россия – 609,7 минг нафар;
- Туркманистон – 120,4 минг нафар;
- Туркия – 84,3 минг нафар;
- Хитой – 50,4 минг нафар;
- Ҳиндистон – 48,6 минг нафар;
- Жанубий Корея – 32,6 минг нафар;
- Италия – 30,3 минг нафар;
- бошқа давлатлар – 311,9 минг нафар.
Мавзуга оид

13:27 / 24.01.2025
Миср Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида туристик мажмуалар барпо этиши мумкин

20:40 / 02.12.2024
Мексика россиялик туристларни мамлакатга киритмаяпти. Бунга улар АҚШга ўтиб кетаётгани сабаб бўлмоқда

17:26 / 30.11.2024
Канадада тоғда адашиб қолган турист 50 кундан кейин топилди

00:03 / 08.11.2024