Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди
Мукофот икки йилда бир маротаба сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқ ва инклюзивликни ривожлантириш ҳамда халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи лойиҳаларга берилади.

Фото: Telegram/Saida Mirziyoyeva
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди. Бу ҳақда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу қарор 2024 йил 22 октябр куни Париж шаҳрида бўлиб ўтган ЮНEСКО Ижроия кенгашининг 220-сессиясида Ўзбекистон президенти томонидан илгари сурилган ташаббус доирасида бир овоздан қабул қилинган.
Мукофот икки йилда бир маротаба сунъий идрок соҳасида одоб-ахлоқ ва инклюзивликни ривожлантириш ҳамда халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи залворли лойиҳаларга берилади. Ғолиблар мустақил халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан саралаб олинади ва жаҳон илм-фанига қўшган ҳиссаси эътирофи рамзи сифатида пул мукофоти, сертификат ва медаль билан тақдирланади.
«Илк тақдирлаш маросими 2025 йилнинг ноябр ойида Самарқанд шаҳрида ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида бўлиб ўтади, бу эса мазкур ташаббуснинг Ўзбекистон ва халқаро ҳамжамият ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга эканини ифодалайди», — деб ёзади Саида Мирзиёева.
Аввалроқ «Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинганди. Қарорга кўра, Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланган.
Мавзуга оид

12:40 / 03.03.2025
Ҳиндистон Тошкентда сунъий интеллект бўйича биринчи маълумот марказини қуради

18:47 / 24.02.2025
Сингапур банки сунъий интеллект жорий этилиши фонида 4 минг ходимини ишдан бўшатади

12:08 / 23.02.2025
Илон Маскдан янги СИ, “арзон” iPhone 16 ва актёр робот — ҳафта технодайжести

08:42 / 21.02.2025