Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент туманида ит ёш болани ўлдириб қўяй деди. Унинг эгаси 370 минг жарима билан қутулиб кетади
Онаси ва опаси билан кетаётган болакайга баҳайбат ит ташланиб, бўйнига жароҳат етказган. Яхшики, ҳолатни йўлдан ўтаётган йўловчилар кўриб қолиб, ёрдамга келган ва итни ҳайдаб юборган. Бу каби ҳолатлар уй ҳайвонларини боқаётган фуқароларнинг масъулиятини ошириш учун жавобгарликни кучайтириш зарурати борлигини кўрсатмоқда.

Фото: Видеодан кадр
Тошкент туманида ит ёш болани талади. Ҳолат 16 октябр куни соат 07:35 ларда туманнинг Сабзавот маҳалласида содир бўлган.
Онаси ва опаси билан кетаётган ёш болага кутилмаганда катта ит ташланиб қолган. У болани йиқитиб, устига чиқиб олган ҳолда талай бошлаган. Онанинг эса уни ҳайдашга кучи етмаган.
Шу пайтда йўлдан Damas автомобилида ўтиб кетаётган йўловчилар ёрдамга келиб, итни ҳайдашган.
“Одамлар ҳайвонларига жуда эҳтиёт бўлишлари лозим. Бундай ҳолатлар жиддий оқибатларга олиб бориши мумкин. Кеча маҳалла профилактика инспекторига мурожаат қилганимда ит эгасига нисбатан фақатгина 370 минг сўм жарима ундира олишини, бундан ортиғининг иложи йўқлигини билдирди”, деди Kun.uz’га боланинг отаси.
Таъкидлаш жоиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 110-моддаси (ит ва мушук боқиш қоидаларини бузиш) 2-қисмига кўра, аҳоли пунктларида ит ва мушук боқишнинг қоидаларини бузиш фуқароларнинг соғлиғига зарар етишига олиб келса, фуқароларга БҲМнинг иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса бир бараваридан икки бараваригача миқдорда жарима қўлланади.
Яхшики, боланинг жароҳатлари жиддий эмас. Аммо шу ҳодисада жиддийроқ оқибат келтириб чиқарса нима бўларди? Афсуски, оқибати ҳар қанча жиддий бўлмасин итни эгаси ўша арзимас жарима билан қутулиб қолаверади.
Жиноят кодексида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш учун жавобгарлик бор. Бироқ ҳайвонларнинг (шу жумладан уй ҳайвонларининг) одамларга нисбатан шафқатсизлиги учун уларнинг эгаларига нисбатан ҳеч қандай жазо йўқ. Шундай экан, уй ҳайвонларини боқаётган фуқароларнинг масъулиятини ошириш учун жавобгарликни кучайтириш ҳақида ўйлаб кўриш фойдадан холи бўлмайди.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Жиловланмаётган” жиноят: соддалик чегараси ва пихини ёрган фирибгарлар
Жамият | 18:16
-
Исроил ЖССТ омборига ҳужум қилди: Ғазода оммавий ўлимлар хавфи кучаймоқда
Жаҳон | 16:52
-
Наманганда сигир ёш болани сузиб, ўлдириб қўйишига сал қолди
Ўзбекистон | 16:19
-
Ангренда 14 ёшли қизга жинсий зўравонлик бўлгани айтилмоқда
Ўзбекистон | 16:13
Мавзуга оид

10:04 / 04.07.2025
Тошкент туманида жойлашган уйларнинг бири ёниб кетди

20:47 / 04.05.2025
Тошкент туманидаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди

23:07 / 04.04.2025
Тошкент туманида бир-бирига туташ икки бинода ёнғин чиқди

08:53 / 31.03.2025