Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қадимий олтин тангаларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Тошкент шаҳрида яшовчи шахс 100 дона «Николай» тангаларини 67 минг долларга сотишга уринган, унинг харидори бу маданий бойликларни хорижга олиб чиқиб пуллашни режалаштирган.

Фото: ДХХ
Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона идораларини жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, Олмазор туманида истиқомат қилувчи, 1966 йилда туғилган А.Х. 100 дона олтин тангани Андижон шаҳрида яшовчи, 1963 йилда туғилган Э.С.га 67 минг долларга сотган вақтида, уларнинг иккиси ҳам ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, фуқаро А.Х.га тегишли автомашинадан қўшимча 37 дона олтин тангалар ҳам тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Экспертиза хулосасига кўра, соф оғирлиги жами 776 грамм бўлган 5 ва 10 рубл кўринишидаги олтин тангалар нумизматик ашёлар сифатида маданий бойликлар сирасига киради ҳамда бадиий, тарихий аҳамиятга эга ҳисобланади.
Асллик даражаси 900 ва 916 бўлган мазкур қадимий тангалар 1897-1911 йиллар оралиғида босиб чиқарилган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 950 млн сўмни ташкил этади.
Аниқланишича, фуқаро Э.С. халқ тилида «Николай» тангалари деб айтиладиган ушбу тарихий, моддий қимматликларни Қирғизистоннинг Ўш вилоятига олиб бориб, сотишни режалаштирган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 177-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитой: Россияга қарши санкциялар Хитой ва ЕИ муносабатларига зарба берди
Жаҳон | 07:40
-
Зўравонликнинг олдини олиш бўйича қўшимча чоралар қабул қилинди
Ўзбекистон | 07:28
-
Махсус хизмат: Германияда Россиянинг жосуслик уринишлари кўпайди
Жаҳон | 07:24
-
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди
Спорт | 23:20 / 22.07.2025
Мавзуга оид

11:50 / 14.07.2025
Газбаллонларини ноқонуний сақлаб, машиналарга қуйиб сотаётган хонадон аниқланди

10:16 / 10.07.2025
Андижон ва Сурхондарёда солиқ бошқармалари бош инспекторлари ушланди

14:03 / 09.07.2025
5,2 мингта маҳаллада ўтган 6 ойда бирорта жиноят содир бўлмади

20:51 / 08.07.2025