Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Крокус» ишига алоқадор шахслар яна бир терактни тайёрлашда айбланди
Тергов маълумотларига кўра, улар буни қўлда ясалган портловчи моддалар ёрдамида амалга оширишни режалаштирган.

Фото: ТАСС
Москвадаги «Крокус Сити Холл» концерт залида уюштирилган теракт иштирокчилари сифатида гумонланаётган уч нафар шахсга яна бир ҳужумга тайёргарлик кўриш айби қўйилди: тергов маълумотларига кўра, улар буни қўлбола портловчи моддалар ёрдамида амалга оширишни режалаштирган. Бу ҳақда ТАСС иш материалларига таяниб ёзди.
Маълумотларга кўра, айбланувчилар ҳужумни қўлбола бомба ёрдамида амалга оширишни режалаштирган. Шу боисдан ҳам улар террорчилик ҳаракатига тайёргарлик кўриш ва уюшган гуруҳ томонидан портловчи мосламани ноқонуний ясашда айбланмоқда.
Бундан ташқари, «Крокус» иши бўйича тўрт нафар айбланувчига нисбатан «Исломий давлат» таркибига кирувчи, тақиқланган «Хуросон Вилояти» террорчилик гуруҳи фаолиятида иштирок этганлик бўйича иш очилган.
Шунингдек, уларга нисбатан яна иккита — уюшган гуруҳ томонидан ўқотар қурол ва ўқ-дориларнинг ноқонуний муомаласи ҳамда портловчи мосламани ноқонуний ясаш бўйича жиноят иши қўзғатилган.
ТАСС «Крокус» иши бўйича иштирокчиларнинг қайси бири янги айбловлар билан айблангани ҳақида маълумот бермади.
«Крокус Сити Холл»даги теракт 22 март куни содир бўлди. Қуролланган одамлар бинога бостириб кириб, концертга келган одамларга қарата ўқ узди. Кейин улар залга ўт қўйиб, қочишга ҳаракат қилишди. 145 киши ҳалок бўлди, 550 дан ортиқ киши жароҳат олди.
«Крокус»га қилинган ҳужум учун жавобгарликни «Хуросон Вилояти» ўз зиммасига олди. Ишда 20 га яқин одам иштирок этмоқда, улар орасида терговчиларга кўра, теракт содир этганларни уй-жой, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаганлар ҳам бор. Тергов ишга бевосита алоқадор сифатида Тожикистоннинг тўрт фуқаросини кўрсатмоқда.
Тавсия этамиз
Урушга тайёр Жўланий, таксидаги Пизишкиён – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:00
Лёв ёки Кападзе. Миллий жамоа бошқарувида ўзгариш қилиш керакми?
Спорт | 11:30
Одамлар энг тез ва секин қарийдиган мамлакатлар аниқланди
Жаҳон | 21:57 / 17.07.2025
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украин дронлари ҳужуми сабаб Москва осмони тўлиқ ёпилди
Жаҳон | 16:34
-
Тошкентда 64-сонли автобус ёниб кетди
Ўзбекистон | 15:32
-
Камчаткада 7,2 магнитудали зилзила рўй берди
Жаҳон | 14:53
-
Кўпайган сувда чўкишлар, руҳий «носоғлом» минтақа, шифокорларга ҳужум ва Роғун ГЭСидан 20 йиллик шартнома
Жаҳон | 14:06
Мавзуга оид

01:21 / 23.06.2025
Дамашқдаги черковда теракт содир этилди. 20 киши ҳалок бўлди

12:20 / 02.06.2025
Россияда Брянск ва Курскда кўприклар қулаши теракт деб тан олинди

11:00 / 27.05.2025
Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти

08:40 / 13.05.2025