“Дарс ўтган онлар, ўқувчиларимни тушларимда кўраман” – 87 ёшли устоз Муҳаммадали ота
87 ёшли Муҳаммадали Аҳмаджонов 45 йил ўқитувчилик қилди. 1961-65 йилларда Фарғона давлат университетининг химия-биология факултетини тамомлаган фидойи ўқитувчи кўплаб шогирдлар чиқарган. “Ёшим бир жойга бориб қолди. Тенгқур ҳамкасбларим деярли қолмаган. Соғлом юрай деб томорқада экин-тикин қилиб тураман. Мактабда дарс берган дамларни ҳануз қўмсайман. Ўқувчиларимни соғинаман, уларни кўргим келади”, дейди устоз.

Тошлоқ тумани Қўрғонча маҳалласида яшовчи фахрий ўқитувчи ўтмиш хотиралари билан ўртоқлашди.

“Ўқишни тамомлагач велосипед сотиб олдим ва ҳар куни 30 км йўл босиб мактабга қатнаб дарс бериб келардим”, — дейди Муҳаммадали Аҳмаджонов. Қаҳрамонимиз ўз даврининг жонкуяр устозларидан бири бўлган.
Ўқитувчилик фаолиятининг дастлабки йилларида Муҳаммадали ота ишни етакчиликдан бошлайди. Кейинчалик биология фани ўқитувчиси сифатида фаолият юритади. “Ҳозирда катта лавозимларда ишлайдиган ўқувчиларим кўчада кўриб қолишса ёнимга келиб салом-алик қилишади, ҳол-аҳвол сўрашади. Бундан жуда хурсанд бўламан. Касбимдан фахрланиб кетаман”, — дейди у.
Муҳаммадали ота кейинчалик бошланғич синф ўқувчиларига билим бериш учун шу йўналишда ҳам ўзини синаб кўрган устозлардан ҳисобланади. Ва эски давр таълим тизимини эслар экан дарс ўтиш учун етарли шароит бўлмаса ҳам ўқувчилар билимга чанқоқлигини ва қийин математик мисолларга тезда жавоб топиб қўядиган ўқувчилари кўп эканлигини таъкидлайди. Ҳозирги ота-оналар фарзандининг билим олишига кўпроқ эътибор бериши кераклигини ҳам айтиб ўтади.
Шунингдек, қаҳрамонимиз 87 ёшга кирган бўлса ҳам анча тетик ва бардам. Биология фанига қизиқиш орқали мактабда ва ўз томорқаларида турли ўсимликлар, фойдали зираворлар, қалампирмунчоқларни ўстиришга қизиқиши борлиги маълум бўлди. Бобо ҳар куни эрталаб ўз гулзорларида меҳнат қилиб завқланишини ҳам айтиб ўтди.
Ўқувчилари билан боғлиқ қизиқ воқеалар бўлганини гапириб бераётган қаҳрамонимиз бир воқеани шундай тасвирлайди:
“Кўнгилчанглигим кўп ҳолларда панд берган. Бир танишим бетоб бўлиб қолди. Бозорлик қилиб харажатларни велосипедимдаги халтага солдимда уни кўриб келиш учун отландим.
Йўлда кетаётсам ўзини ўқувчим деб таништирган нотаниш бола йўлимни тўсиб велосипедимни бериб туришни илтимос қилди. Рози бўлдим. Ўқувчимни анча вақт кутдим, лекин келмади. Сумкадаги харажат ҳам у билан бирга кетган эди. Кейин билсам ўша “ўқувчим” велосипедимни ўғирлаб кетган экан. Ўша ўқувчим ҳам, велосипедим ҳам йўқ. Ҳозир бу видеони кўриб турган бўлса, унга раҳмат, шу орқали ўтган воқеаларни бир эслаб олдик”.
Ҳозир ҳам мактабда ўтган вақтларимни эслаб, қўмсаб тураман. Дарс жараёнлари тушларимга кириб чиқади. Ўқувчиларимнинг кўпининг исм-фамилиялари ҳали ҳам ёдимда бор дейди Муҳаммадали ота.
Қаҳрамонимиз суҳбатимиз сўнгида барча устозларни байрам билан табриклаб, шарафли касбларида улкан мувафаққиятларга эришишларини тилади.
Сарвар Зиёев, Kun.uz
Оператор ва монтажчи – Сардор Мамиров.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Қорабоғ ҳақида кутилмаган баёнот. Эрон ўз ўқидан чиқиб кетдими?
Жаҳон | 21:04
-
Ўзбекистон матбуот эркинлиги индексида 148-ўринда қолди
Ўзбекистон | 20:58
-
Ҳудудларда 24 та ерости пиёдалар ўтиш йўли қурилиши белгиланди
Ўзбекистон | 20:51
-
Полшада Норвегиянинг энг бадавлат инсонларидан бири ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди
Жаҳон | 20:44
Мавзуга оид

11:20 / 14.03.2025
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди

16:07 / 24.02.2025
Тошли туман — Тошлоқдан репортаж

14:51 / 23.02.2025
Ўзбекистонда мактабларда дарс бераётган ўқитувчилар сони маълум қилинди

15:40 / 16.02.2025