Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Одамлар қийналяпти” — Андижонда сел оқизиб кетган кўприк қачон тикланади?
Хўжаобод ва Жалақудуқ туманлари орасидаги йирик автомобил кўпригини икки ой олдин сел қулатган эди. Аҳоли кўприк қайта тикланмаётгани, ҳокимлик ваъдасини унутгани, ёғингарчиликлар бошланса, вақтинчалик кўприкда юриб бўлмай қолишини айтмоқда. Вилоят ҳокимлиги қурилиш тўхтаб қолганини рад этди.

Андижон вилояти ҳокимлиги видеосидан кадр
2024 йил 13-14 июл кунлари кучли ёғингарчилик оқибатида Фарғона водийси ва Қирғизистоннинг Ош вилоятларида кучли сел келди. Оқибатда Андижон вилояти Хўжаобод ва Жалақудуқ туманлари ўртасидаги Ёрқишлоқ қишлоғида сой устига қурилган кўприк қулаб тушган эди.
Натижада икки туманнинг йирик аҳоли пунктлари ўртасидаги автомобил қатнови тўхтаб қолди. Ҳокимлик қуриб берган вақтинча кўприк – сувга ташланган йирик трубалар устидаги шағал ташлаб қўйилган ҳолати эса жуда хавфли бўлиб, ёз ойларида бир неча марта оқиб кетди. Ҳозир ҳам сув сатҳининг бироз кўтарилиши яна вақтинча кўприкни оқизиб юбориши мумкин.
Kun.uz'га мурожаат қилган маҳаллий аҳоли вакилларининг маълум қилишича, орадан 2 ойдан зиёдроқ вақт ўтган бўлса-да, қулаб тушган кўприкни тиклаш ишлари амалга оширилмаган.
“Ўша ерда ишлаган қурувчилар бир неча кун сувга кичик трубалар қўйиб кетишди, кейин уни яна сув оқизиб кетди. Келиб яна шунақа омонат кўприк қилиб кетишди. Шу билан қайтиб ҳеч ким бу масалани эсламай қўйди. Бу жойдан ўтишда одамлар жуда қийналяпти, машиналар сойни ичига тушиб юргиси келмайди. Юраётганлари ҳам йўлнинг тор ва ноқулайлиги учун катта тирбандликларда қолишга мажбур.
Совуқ кунлар, ёмғир-қор яқинлашяпти. Яқинда умуман юриб бўлмай қолади. Минглаб аҳоли ҳар куни уёқдан-буёққа ўтиб, Қўрғонтепа ва Хўжаобод марказидаги бозорларга боради. Бундан ташқари, бу ерда Андижондаги энг йирик “Дўстлик” божхона пости орқали ҳам одамлар ўтиб қайтади, уларнинг бир қисми бу кўприк орқали Жалақудуқ туманига ўтиб кетарди” – дейди Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.
Воқеа ҳамма жойда шов-шув бўлиб, сел кўприкни оқизгани ҳақида видеолар тарқалгач, туман ва вилоят ҳокимликлари баёнот берган. Андижон вилояти ҳокимлиги ҳукумат топшириғи асосида вақтинча кўприкка параллел равишда сел оқизиб кетган асосий кўприкни ҳам тиклаш ишлари амалга оширилишини айтган эди.
“Ҳукумат топшириғига асосан, вилоят ҳокимлиги назорати остида Хўжаобод ва Жалақудуқ тумани оралиғида янги кўприк қурилмоқда”, – дейилган вилоят ҳокимлиги 15 июл куни тарқатган расмий хабарда.
“Вақтинчалик кўприкни қуриш бўйича 40 та техника билан 24 соат ишни ташкил қилганмиз, параллел равишда бу [қулаган] кўприкни тиклаш ишлари ҳам амалга оширилмоқда”, – деган Андижон вилояти Автомобил йўллари бошқармаси раҳбари Мирзоҳид Нурматов.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, кўприкни қайта тиклаш тўхтаб қолмаган, қурилиш ишлари давом этмоқда.
“Айни вақтда кўприк устунлари учун каркаслар ясаляпти, қурилиш жойига сақичлар олиб келиб қўйилган. Қурилиш тўхтаб қолмаган. Одамлар сой ичида усталарни кўрмагани учун шундай деётгандир. Автомобил йўллари қўмитаси масъуллари айни вақтда жойига чиқиб, ҳолатни ўрганмоқда. Қўшимча маълумот берилади”, – деди Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот котиби Муслимбек Иброҳимов.
Эслатиб ўтамиз, кўприкнинг қулаши воқеасидан 2 ҳафта ўтиб, Андижонда қарийб 10 миллиард сўм эвазига жаҳон эстрадаси юлдузлари иштирокида “Дунё садолари” мусиқа фестивали бўлиб ўтган эди.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ҳудудига жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келади, Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 00:06
-
14 июлда ўтган тест синови натижалари эълон қилинди
Ўзбекистон | 23:48 / 15.07.2025
-
Трамп Зеленский Москвага ҳужум қилмаслиги кераклигини айтди
Жаҳон | 23:36 / 15.07.2025
-
Google нейротармоғи ютқазиш қўрқуви сабаб шахмат ўйнашдан бош тортди
Фан-техника | 23:22 / 15.07.2025
Мавзуга оид

22:19 / 14.07.2025
Андижонда ҳоким ўринбосари, статистика бўлими бошлиғи ва собиқ мансабдорлар пора билан ушланди

22:27 / 10.07.2025
Булоқбошида яна тошқин хавфи: аҳоли Жанубий Фарғона каналида сув сатҳи кўтарилганидан хавотирда

12:15 / 10.07.2025
Андижонда чиқиндидан электр ишлаб чиқарувчи завод қурилиши бошланди

18:19 / 08.07.2025