Швейцария парламенти Голодоморни геноцид деб тан олди
1932-1933 йиллардаги Украинадаги очарчилик, Швейцария парламенти депутатлари кўпчилигининг фикрича, Сталиннинг буйруғи билан қўзғатилган.

Фото: Bryan Smith/ZUMA Press/picture alliance
СССР ҳукмдори Иосиф Сталиннинг Украинадан ғалла, чорва моллари ва озиқ-овқат маҳсулотларини мусодара қилиш ҳақидаги буйруғи 1932-1933 йилларда минтақада ҳалокатли очарчиликка олиб келди, бу фожиа геноцид сифатида таснифланган оғир жиноят ҳисобланади. 24 сентябр, сешанба куни бўлиб ўтган овоз бериш чоғида Швейцария Миллий кенгаши аъзоларининг кўпчилиги шундай фикрга келди.
«Миллий кенгаш кенг миқёсда ва мақсадли равишда очарчиликка олиб келадиган ва миллий, этник, ирқий ёки диний гуруҳни тўлиқ ёки қисман йўқ қилиш мақсадида амалга оширилаётган тизимли хатти-ҳаракатларни геноцид, деб белгилайди», — дейилади Швейцария парламентининг Катта палатаси баёнотида.
Швейцариянинг қарорига Киевда муносабат билдирилди. «Бу ҳақиқатан ҳам тарихий қарор ва бу тарихий адолатни тиклаш ва миллионлаб бегуноҳ қурбонлар хотирасини сақлаб қолиш йўлидаги ўта муҳим қадамдир», деди Олий рада раиси Руслан Стефанчук.
Швейцарияда ўнглар Голодоморни геноцид деб тан олишга қарши овоз берди
Швейцария парламенти Катта палатасининг 123 нафар аъзоси Голодоморни геноцид деб тан олиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилиш учун овоз берди, 58 нафари қарши чиқди. Ҳужжатни ўнг қанот консерватив Швейцария Халқ партияси (SVP) аъзолари қўллаб-қувватламади. Ушбу партия Миллий кенгашга бўлган сўнгги сайловларда ғалаба қозонди, лекин қонун чиқарувчи органда кўпчиликни қўлга кирита олмади.
«Швейцария геноцид тўғрисида қарор қабул қилмайди ва ўзини эксплуатация қилишга йўл қўймаслиги керак», деб изоҳ берди ушбу партиядан депутат Моника Рюггер SVP позициясига. Унинг сўзларига кўра, геноцид акти содир этилган ёки йўқлигини баҳолаш халқаро судлар томонидан амалга оширилиши керак.
Мавзуга оид

15:21 / 03.03.2025
Ўзбекистон ва Швейцария афғон муаммоси бўйича учрашув ўтказди

17:37 / 21.02.2025
Reuters: Россия ва АҚШ вакиллари бир неча ойдан бери Швейцарияда яширин музокаралар ўтказмоқда

16:53 / 06.02.2025
Швейцария «Гулнора Каримова иши» доирасида мусодара қилинган яна 182 млн долларни Ўзбекистонга қайтаради

17:44 / 14.01.2025