Ўзбекистон | 08:40 / 18.09.2024
3701
2 дақиқада ўқилади
Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси вазифалари аниқлаштирилди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатлари янада ривожлантирилиши муносабати билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:
- Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда унинг маблағларини шакллантиришнинг асосий манбаларини аниқлаштириш;
- жамғарма томонидан тўланадиган субсидияларни Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг “Субсидиялар” портали орқали бериш;
- жамғарма маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредитлашнинг фоиз ва муддатларини қайта белгилаш;
- “Агроплатформа” АТ орқали имтиёзли кредитлаш учун ариза беришни соддалаштириш;
- маҳсулот етказиб бериш бўйича фонд биржаси орқали тузилган фьючерс шартномаларини бекор қилиш ҳамда маҳсулотни қайта савдога чиқариш тартибини амалдаги ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлаштириш.
Хусусан, қуйидаги ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
- Вазирлар Маҳкамасининг “Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг сақланиши устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори;
- Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори;
- Вазирлар Маҳкамасининг “Пахта хомашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини кредитлаш ҳамда уларни реализация қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори.
Мавзуга оид

14:29 / 10.03.2025
“Чигит экиш муддатини мажбуран белгилаб бериш нотўғри” — мутахассислар

15:18 / 06.03.2025
“Эзгу Амал” жамғармаси янгиланган низомини эълон қилди

17:10 / 04.03.2025
“Толибон”нинг Қўштепа канали. Бунинг Ўзбекистонга таъсири қандай бўлади?

20:26 / 03.03.2025