Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сувсиз Ўзбекистон. Эски мавзунинг янги тафсилотлари
SUBYEKTIV лойиҳаси яна бир ўта оғриқли муаммо таҳлилига қўл урди. Муаллифлар бу гал сув танқислиги ва Орол фожиасини очиб беришга, томошабиннинг сувга муносабатини ўзгартирадиган контент қилишга бел боғлашган.

Айтилган биринчи рақамнинг ўзиёқ келажагини Ўзбекистон билан боғлаган ҳар қандай ватандошни ўйлантиради: биз сув танқислиги бўйича дунёда 25-, сув сарфи бўйича эса 12-ўринда турамиз.
Ижодкорлар кўрсатув устида 2 ойдан ортиқ вақт ишлашган. 5000 км йўл босишган, ҳар бир вилоятдаги сув сифатини ўрганишган, Орол денгизининг қуриган тубига, Амударёнинг Тожикистондаги бошигача бориб келишган.
Биз ўзини масъулиятли фуқаро деб ҳисобловчи ҳар бир ўзбекистонликни сув борасида тежамкор бўлишга, кўрсатувни кўришга ва унинг оммалашиши учун кўмаклашишга чорлаб қоламиз. Чунки бу кўрсатув SUBYEKTIV'нинг аввалги сонлари каби миллионлаб марта кўрилиши қийин. Гарчи танланган мавзу долзарблиги жиҳатидан аввал кўтарилган ҳеч қайси муаммодан қолишмаса-да.
Шундай бўлса-да, ҳарна бир неча минг инсон шу баҳона сув ҳақида жиддий мулоҳаза қилса, тежашга одатланса ва бу билан кўрсатув ҳеч бўлмаса минг литр сув исрофининг олди олинишига сабабчи бўлса, кўзлаган минимал мақсадимизга эришдик, десак бўлади.
Тавсия этамиз
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 13:18 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

19:02 / 30.06.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV

18:51 / 11.06.2025
Қоғозда ҳаммаси яхши, амалда-чи? Ичимлик суви таъминотида кенг кўламли камчиликлар аниқланди

17:57 / 09.06.2025
Марказий Осиёдаги энг йирик Федченко музлигининг қарийб 40 фоизи эриб кетди

20:37 / 26.05.2025