Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
40 йиллик тутқунликда — Жанубий Африка ҳайвонот боғидаги сўнгги фил озод этилди
Чарли лақабли фил ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилотларининг кўп йиллик саъй-ҳаракатлари ортидан озодликка чиқди.

Фото: Four Paws
Жанубий Африка миллий ҳайвонот боғидаги сўнгги фил 40 йиллик тутқунликдан сўнг ёввойи табиатга қайтарилди.
Чарли лақабли фил 1984 йил, икки ёшлигида Зимбабвенинг Ҳванж миллий боғида ушланганди. Фил Жанубий Африкадаги Boswell Wilkie циркига келтирилган ва фокусларни ижро этишга ўргатилган. 2000 йилларнинг бошида у мамлакат миллий ҳайвонот боғига кўчирилди.
Сўнгги йилларда ҳайвонларни ҳимоя қилиш гуруҳлари филнинг соғлиғи ҳақида қайғуриб, уни озод қилиш талаби билан чиқди.
20 август куни ёввойи табиат ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи EMS фонди фил “озодлик томон тўрт соатлик машаққатли сафар”дан сўнг Лимпопо вилоятидаги Шамбала хусусий қўриқхонасидаги янги уйига етиб келганини эълон қилди.
Баёнотда айтилишича, филнинг озод этилишига Жанубий Африка ҳукумати билан кўп йиллик музокаралардан сўнг эришилган. EMS Foundation ва унинг ҳамкорлари филлар ҳайвонот боғларида азоб чекишини кўрсатадиган илмий далилларни тақдим этган.
Ҳайвонот боғида Чарли тўртта филнинг ўлимига гувоҳ бўлган, улар орасида ҳали бир ойга тўлмаган боласи ҳам бор эди.
2019 йилда фил тутқунликдаги ҳайвонларга хос стресс аломатларини кўрсатаётгани ҳақида хавотирлар пайдо бўлди. Ҳайвонот боғини бошқарадиган Жанубий Африка Миллий биохилма-хиллик институти эса буни рад этди.
“Ҳамкорларимиз билан биргаликда Чарлининг ёлғизлигига барҳам бериш ва унинг ўзига мос уйда фаровон яшашини кўриш учун тинимсиз ишладик,” — деди EMS фонди билан ҳамкорлик қилган Four Paws бош директори Жозеф Пфабиган.
Филнинг янги уйи 10 000 гектарлик қўриқхона бўлиб, у ерда филларнинг ривожланаётган популяцияси мавжуд. Қўриқхонада ҳайвонлар ёввойи табиатга муваффақиятли қайта интеграция қилиб келинади.
Ҳудудда Чарли ветеринария ва мутахассислар томонидан диққат билан кузатиб борилади. Қайд этилишича, жониворда аллақачон янги муҳитга мослашиш белгилари намоён бўлмоқда.
Филни кўчиришга раҳбарлик қилган ветеринар доктор Амир Ҳалил Чарли реабилитация ва озиқлантириш дастури остида экани, яқин ойларда уни янада каттароқ ҳудудга қўйиб юбориш режалаштирилганини айтди.
EMS директори Мишел Пиковер Йоҳаннесбургдаги ҳайвонот боғида ҳам учта фил борлигини айтди. “Биз бу масалада Ёханнесбургга қарши судга мурожаат қиляпмиз”, — деди у.
Маълумотларга кўра, Жанубий Африкада 25 000 дан ортиқ ёввойи филлар мавжуд.
Африка филлари браконерлар таҳдидига дуч келади — ҳар йили минглаб филлар тиши учун ноқонуний равишда ўлдирилади. Бундан ташқари, аҳоли пунктларининг кенгайиши туфайли филларга мос яшаш жойлари йўқолиб кетмоқда.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди
Жамият | 17:45 / 14.07.2025
Тошкентда ЙПХ ходими хизмат машинасида мотоциклчи билан пойга ўйнади
Ўзбекистон | 17:53 / 12.07.2025
Жар ёқасидаги соҳа: Муаммолар кўрсатилди, вазирлар эса жим
Ўзбекистон | 16:43 / 12.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
768 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган нодавлат таълим муассасаси аниқланди
Жамият | 11:24
-
Исроил дарзийларни ҳимоя қилиш учун Сурия қўшинларига зарба берди
Жаҳон | 11:22
-
Россия думаси «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонунчиликни яна кучайтирмоқда
Жаҳон | 11:20
-
БМТ Россиянинг Украинага қарши урушини зудлик билан тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 11:15
Мавзуга оид

18:35 / 08.01.2025
Ҳиндистонда фил фестивалга келган томошабинларга ҳужум қилди

13:59 / 04.01.2025
Таиландда фил испаниялик талаба қизни ўлдириб қўйди

23:30 / 29.09.2024
Нигерияда шер ҳайвонот боғи ходимини ғажиб ташлади

21:03 / 27.09.2024