Сунъий интеллектга эга чат-ботлар биологик қурол яратишга қодир — Bloomberg
Одамлар ундан айни вақтда мавжуд бўлмаган вирус ва токсин турлари каби «энг жирканч нарсаларни яратишда» фойдаланиши мумкин.

Фото: Global Look Press
Сунъий интеллектга эга чат-ботлар фойдаланувчиларга биологик қурол яратишда ёрдам беришга қодир, деб хабар беради Bloomberg.
Агентликнинг таъкидлашича, синтетик биология (унинг ёрдамида олимлар янги биологик тизимларни яратган ҳолда ген ва геномларни бошқаради) ҳамда сунъий интеллект каби инновацияларнинг бирлашуви ҳукуматлар учун қўрқинчли тушга айланиши мумкин. Чунки генератив сунъий интеллект такомиллашишни давом этмоқда, Массачусетс технология институти биологи Кевин Эсвелтга кўра, одамлар ундан айни вақтда мавжуд бўлмаган вирус ва токсинлар турлари каби «энг жирканч нарсаларни яратишда» фойдаланиш эҳтимоли мавжуд. «Бугун булардан ҳимоялана олмаймиз», — дейди Эсвелт.
2023 йилнинг баҳорида биокимёгар ва БМТнинг собиқ инспектори Рокко Касагранде Оқ уй амалдорларини чат-ботлар ёрдамида биологик қурол яратиш мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди: нейротармоқлар террорчиларга биологик агентларни аниқлашда ёрдам беришга қодир. «Ҳар бир террорчининг ўзини кичик олими бор деб тасаввур қилиб кўрайлик?» — деганди у.
Касагранде бундай хулосага Claude чат-ботини яратган Anthropic компанияси ундан нейротармоқнинг илмий имкониятларини синовдан ўтказиб беришни сўраганидан кейин келган. Anthropic асосчиларидан бири Жек Кларкнинг сўзларига кўра, у ва унинг жамоаси Claude ҳамда бошқа чат-ботлар фойдаланувчиларга потенциал хавфли вирусларни яратишни ўргатиши мумкинлигидан хавотирда бўлган.
Жон Ҳопкинс университети ҳузуридаги Соғлиқни сақлаш соҳасида хавфсизлик маркази директори Том Инглесби ўз навбатида, ҳукумат сунъий интеллект устида иш олиб бораётган компанияларни мунтазам назорат қилиб бориши ва қаттиқроқ позицияда туриши керак деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид

12:40 / 03.03.2025
Ҳиндистон Тошкентда сунъий интеллект бўйича биринчи маълумот марказини қуради

18:47 / 24.02.2025
Сингапур банки сунъий интеллект жорий этилиши фонида 4 минг ходимини ишдан бўшатади

12:08 / 23.02.2025
Илон Маскдан янги СИ, “арзон” iPhone 16 ва актёр робот — ҳафта технодайжести

08:42 / 21.02.2025