Бакалавриат учун турдош йўналишлар рўйхати тасдиқланди
Йўналишлар жами 32 та турдош гуруҳларга ажратилди. Улар билан батафсил бу ерда танишиш мумкин.
Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори бўйича турдош таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.
Йўналишлар жами 32 та турдош гуруҳларга ажратилди. Улар билан батафсил бу ерда танишиш мумкин.
Маълумот учун, қуйидаги таълим йўналишлари соҳа (тармоқ, йўналиш, фаолият тури) бўйича мос таълим йўналишлари (мутахассисликлари) гуруҳига турдош ҳисобланади:
- Касб таълими (бакалавриат таълим йўналишлари бўйича);
- профессионал таълим (бакалавриат таълим йўналишлари бўйича);
- хизмат кўрсатиш техника ва технологияси (хизмат кўрсатиш тармоқлари бўйича);
- хизматлар соҳаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича).
Шунингдек, вазирлик кўчириш ёки қайта тиклашга ариза топширганларнинг илгари таълим олган йўналишлари (мутахассисликлари) амалдаги классификаторга мувофиқлаштирилиб, инобатга олинишини қўшимча қилди.
Мавзуга оид

16:36 / 24.01.2025
Дипломи Ўзбекистонда тан олинадиган дунё олийгоҳлари рўйхати эълон қилинди

16:29 / 22.01.2025
Ўзбекистонда Cyber university давлат университети ташкил этилади

16:34 / 20.12.2024
Талабалар учун қўшимча автобус ҳамда поезд қатновлари йўлга қўйилади

16:52 / 07.11.2024