Сурхондарёда аҳоли хонадонига кириб қолган бўри табиатга қайтарилди
Денов туманида яшовчи фуқаро уйига келиб қолган бўрини бир неча кун боқиб, сўнг уни Экология бошқармаси ходимларига топширган.

Фото: Экология вазирлиги
Сурхондарёда аҳоли хонадонига кириб қолган бўри табиат бағрига қайтарилган. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил июл ойи бошларида Денов тумани Ибн Сино маҳалласида яшовчи фуқаро М.И. нинг хонадонига бўри ҳайвони кириб қолади.
Фуқаро М.И. бўрига одамлар томонидан зарар етмаслиги учун уни парвариш қила бошлайди. Сўнг у вилоят Экология бошқармаси ишонч телефонига мурожаат қилади.
Aҳолининг мурожаатига асосан вилоят Экология бошқармаси, Миллий гвардия вилоят бўйича бошқармаси ҳамда Юқори Тўпаланг миллий табиат боғи ходимлари ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилади.
Бўри тегишли тартибда фуқародан олиниб, унинг саломатлиги мутахассислар томонидан кўздан кечирилган. Сўнг у Юқори Тўпаланг миллий табиат боғи ҳудудига, табиат қўйнига қўйиб юборилган.
Мавзуга оид

17:32 / 29.04.2025
Сариосиё аэропорти биринчи техник рейсни қабул қилди

23:16 / 11.04.2025
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди

15:35 / 09.04.2025
“Бир ўриндиқда икки киши”: Сурхондарёда Matiz’ни икки киши бўлиб бошқарганларга чора кўрилди

01:09 / 08.04.2025