Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси психотроп моддани божхоначи қўлидан тортиб олиб, ютиб юборди
Ҳолат Манғистау вилоятидаги “Тажен” божхона постида содир бўлган.

Фото: Видеодан кадр
Қозоғистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон фуқароси божхона ходими аниқлаган ҳамда унинг қўлида бўлган психотроп моддани тортиб олиб, ютиб юборди.
Zakon.kz хабарига кўра, бу ҳолат Манғистау вилоятидаги “Тажен” божхона постида содир бўлган.
Қозоғистон молиявий мониторинг агентлиги ходимлари изолента билан ўралган шубҳали ўрамни аниқлаган. Қўлга олинган шахс тинтув чоғида уни тортиб олган. У касалхонага олиб борилиб, томографиядан ўтказилди.
Экспертиза ўрамда йирик ҳажмда - 1,26 гр миқдорида метамфетамин гидрохлорид психотроп моддаси бўлганини кўрсатди.
Мавзуга оид

12:06 / 02.03.2025
Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради

18:14 / 28.02.2025
Нукусдан Қозоғистонга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

21:03 / 27.02.2025
Қозоғистон бензин ва дизель ёнилғиси экспортига қўйилган тақиқни узайтиради

17:32 / 25.02.2025