Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ махсус хизмати Трампга ўқ узган шахс ёлғиз ўзи ҳаракат қилган деб ҳисобламоқда
Терговнинг фикрича, Крукс ҳаракатларининг асосий сабаби руҳий тушкунлик бўлган.

Фото: nypost.com
АҚШ разведка идоралари ҳозирча собиқ президент Доналд Трампга суиқасд қилган Томас Мэтю Крукснинг хорижий давлатлар билан алоқаси бўлганига оид аломатни аниқламади, деб ёзди The New York Times (NYT).
«Унинг чет элда шериклари ёки алоқалари борлиги ҳақида ҳеч қандай далил топилмади», деб ёзди нашр ўз манбаларига таяниб.
Шу билан бирга, газетанинг қайд этишича, Крукснинг смартфонини ўрганиш асосида экспертлар у Трампни ҳам, амалдаги президент Жо Байденни ҳам кузатаётгани ҳақидаги хулосага келган.
«ФҚБ расмийлари Конгрессдаги тингловда Трампни ўлдирмоқчи бўлган шахс Трамп, Байден ва бошқа жамоат арбобларини кузатиб турганини айтди», деб ёзди NYT.
«Унинг смартфони хотирасини сканерлаш унинг руҳий саломатлиги билан боғлиқ муаммолар борлигини кўрсатди — у Трампни ўлдиришга ундаган жиноий тарих ёки аниқ сиёсий қарашларга эга эмас эди», дейилади мақолада.
Шу билан бирга, Крукс интернет ўйинлари платформаларидан бирида огоҳлантириш сифатида тан олинган ёзув қолдирган. Унда «13 июл куни премиера қилиш» нияти ҳақида ёзган, кейинчалик, айнан шу куни Трампга қарата ўқ узган.
Терговнинг фикрича, Крукс ҳаракатларининг асосий сабаби руҳий тушкунлик бўлган.
13 июл куни сайловолди ташвиқоти пайтида Трампга суиқасд уюштирилди. У жароҳат олди, воқеа иштирокчиларидан бири ҳалок бўлди. Кейинроқ собиқ президент ўзини яхши ҳис қилаётганини айтди. Махфий хизмат ходимлари суиқасд қилган шахс ўлдирилганини маълум қилди. Унинг ҳаракатлари сабабларини аниқлаш давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Исроил - ҲАМАС музокараларидан чиқди
Жаҳон | 00:46
-
Сунъий интеллект олимларга Қадимги Рим тарихидаги бўшлиқларни тўлдиришга ёрдам беради
Фан-техника | 23:45 / 24.07.2025
-
Залужний Россияга қарши уруш 2034 йилгача давом этишини башорат қилди
Жаҳон | 22:53 / 24.07.2025
-
Тошкентда волейбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди
Спорт | 22:49 / 24.07.2025
Мавзуга оид

00:46
АҚШ Исроил - ҲАМАС музокараларидан чиқди

12:21 / 24.07.2025
АҚШ Киевга 322 млн долларлик ҳарбий ёрдамни сотишни маъқуллади

10:33 / 24.07.2025
Сирский Трампни урушни Россия ҳудудига кўчиришга ёрдам беришга чақирди

07:20 / 24.07.2025