Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган уйини бузган фуқаро жиноий жавобгарликка тортилди
Фуқаро уй-жойни аслича сақлаш ва бузмаслик бўйича расман огоҳлантирилган. Бироқ шунга қарамай уни бузиб ташлаб, ўрнида қурилиш ишларини олиб борган. Маданий мерос объектига етказилган қарийб 1,1 млрд сўмлик зарар фуқародан ундириладиган бўлди.
Самарқанд шаҳрида маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган уй-жойини бузган аёлга суд ҳукми ўқилди.
Kun.uz танишган суд ҳужжатида келтирилишича, 1970 йилда туғилган М.Ю. Самарқанд шаҳрининг Чироқчи кўчасидаги 85-уйда оила аъзолари билан биргаликда яшаб келган. ХIХ-ХХ асрларда қурилган ушбу уй моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган бўлган.
Судланувчи 2023 йил 30 мартда Самарқанд вилояти маданий мерос бошқармаси томонидан уй-жойни аслича сақлаш ва бузмаслик бўйича расман огоҳлантирилган. Аммо у уйини бузиб ташлаб, ҳужжат расмийлаштирмасдан, ўрнидан қурилиш ишларини амалга оширган. Бунинг оқибатида эса маданий мерос объектига 1 млрд 79 млн сўм зарар етказилган.
М.Ю. судда айбига иқрор бўлиб, марҳум турмуш ўртоғининг номида бўлган уй хароба аҳволга келиб қолганини, уни таъмирлаш бўйича бир неча бор тегишли ташкилотларга мурожаат қилганини, аммо амалий ёрдам кўрсатилмаганини билдирган. Аёл уйини моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатидан чиқариш бўйича мурожаат қилган. Бироқ Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий эксперт кенгаши томонидан бинони бузиш ва рўйхатдан чиқариш мумкин эмаслиги ҳақида хулоса берилган.
“Доим қўрқиб яшардик. 2023 йилнинг апрел ойида ёмғир кўп ёғиши оқибатида уйнинг олд томони қулаб тушди. Шундан кейин бинонинг қолган қисмини бузиб, бино жойлашган жойга девор кўтардик ҳамда икки хонали уй қура бошладик”, деган М.Ю. ўз кўрсатмасида. Аёл қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлигини айтиб, суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўраган.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2024 йил 20 июндаги ҳукми билан М.Ю. Жиноят кодексининг 132-моддаси (Моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган. Унга нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазо шартли ҳисобланиб, 2 йил синов муддати берилган. Шунингдек, маданий мерос объектига етказилган 1 млрд 79 млн сўм зарарни судланувчидан ундириш белгиланган.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади
Жамият | 23:57 / 17.07.2025
-
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди
Жаҳон | 23:47 / 17.07.2025
-
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров
Ўзбекистон | 22:53 / 17.07.2025
-
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди
Жаҳон | 22:51 / 17.07.2025
Мавзуга оид

15:48 / 14.07.2025
The Samarkand express поезди лойиҳаси учун 25 млн доллар инвестиция киритиляпти

20:48 / 12.07.2025
Тахтақорача довонида пулли туннел қурилади

22:00 / 05.07.2025
«Самарқанд қоғози» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

08:25 / 05.07.2025