Жамият | 21:41 / 14.07.2024
23625
2 дақиқада ўқилади

Андижонда сойдан ёш қизча жасади топилди. У қўшни республикадан оқиб келган

Жалақудуқ ва Хўжаобод туманлари ҳудудида фарзандини йўқотган оила аниқланмаган. Жасад Қирғизистондан оқиб келгани маълум бўлган.

Фото: Видеодан кадр

Андижон вилояти Жалақудуқ ва Хўжаобод туманлари бўйлаб оққан селдан сўнг бир қизнинг танаси жонсиз ҳолда топилган. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қизнинг ёши 5-6 ларда экани тахмин қилинган.

Аввалига вилоят ҳокимлиги Жалақудуқ ва Хўжаобод туманлари ҳудудидаги тезкор ўрганишлар давомида ушбу ҳудудларда бу ёшдаги фарзандини йўқотган оила аниқланмаганини маълум қилди.

«Бундан келиб чиқиб, ушбу шахс вилоятимиздан ташқари бўлган, тошқин рўй берган бошқа ҳудуддан оқиб келгани тахмин қилинмоқда. Вазият бўйича қўшимча ахборотлар маълум қилинади», дейилади хабарда.

Ҳокимлик матбуот хизматининг кейинги хабарида сойдан топилган жасад қўшни Қирғизистондан оқиб келгани айтилади.

«Хўжаобод туманидаги Шаҳрихонсойдан топилган тахминан 5-6 ёшли қизалоқ Ўш шаҳридаги оиладан экани тасдиқланмоқда. Юборилган фотосурат орқали Ўшдаги оила вакили бу қизалоқ унинг ўз оиласидан эканини тасдиқлаган.

Ҳозирда оила вакили Хўжаобод тумани сари йўлга чиққанини билдирган. Вилоят ҳокимлиги ва тегишли органлар томонидан мазкур оилани қўллаб-қувватлаш ҳаракатлари ташкил этилди», дейилади хабарда.

Маълумот учун, 2024 йил 14 июл куни Қирғизистоннинг Ўш вилоятида тоғ ва адирликларида кузатилган жала ёмғирлар ёғиши оқибатида Андижон вилоятида кучли сел оқди.

Оқбўра сойида оққан кучли сел оқибатида Хўжаобод тумани Ёрқишлоқ қишлоғида битта кўприкни сув оқизиб кетган. Яна битта пиёдалар кўприги қулаб вайрон бўлган.

Бу вақтда Қирғизистондаги ижтимоий тармоқларда Ўшдаги қишлоқлардан бирида яшовчи 1980 йилда туғилган аёл 2005, 2014 ва 2018 йилда туғилган қизалоқлари билан оқиб кетгани ҳақида хабар тарқалган.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар

SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида

Тренддаги гап: “Кореяда $3-5 минг топса бўларкан!?”

MINEX Central Asia 2025 старт олди!