Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чирчиқда Жанубий Қозоғистон университетининг филиали очилади
Иқтисодиёт тармоқлари учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш режа қилинган филиалга белгиланган тартибда лицензия олинганидан сўнг таълим фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилади.

Фото: auezov.edu.kz
Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида Мухтор Ауэзов номидаги Жанубий Қозоғистон университетининг филиали ташкил этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинди.
Қуйидагилар филиал фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:
– иқтисодиёт тармоқлари учун замонавий талаблар асосида халқаро таълим стандартларига мувофиқ юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш;
– таълим, илм-фан ҳамда ишлаб чиқаришнинг узлуксизлиги ва изчиллиги тамойиллари, шунингдек, жаҳоннинг нуфузли ўқув-илмий марказлари билан уйғун интеграциялашув асосида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини жорий этиш;
– замонавий билим ва кўникмаларга эга мутахассисларни тайёрлаш жараёнига илғор ҳамда масофавий технологияларни кенг жорий этиш, юқори малакали профессор-ўқитувчиларни ва кўп йиллик иш стажига эга бўлган амалиётчиларни жалб этиш;
– хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ташкилотлари, илмий тадқиқот марказлари ва бизнес-ҳамжамиятлар билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш;
– илмий ва илмий-педагог кадрларнинг профессионал маҳорати даражаси ҳамда сифатини узлуксиз ошириб бориш, хорижий давлатлардаги етакчи олий таълим ташкилотларида малака оширишини ва стажировка ўташини таъминлаш;
– фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш ҳамда уларнинг натижаларини амалиётга жорий этиш, илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда илмий-техник вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган амалий ва инновацион изланишларни амалга ошириш.
Филиалга абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестациядан ўтказиш ишлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда, университет томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади. Филиал битирувчиларига Ўзбекистонида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган университетнинг белгиланган намунадаги дипломи берилади.
Филиалга белгиланган тартибда лицензия олингандан сўнг таълим фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилади.
Шунингдек, филиалнинг ҳар йилги қабул параметрларининг 5 фоиздан кам бўлмаган қисми ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг қобилиятли ва иқтидорли бўлган фарзандлари орасидан танлов асосида абитуриентларни бепул ўқишга қабул қилиш учун ажратилади.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Дефицит қисқарган, газ ва олтин сотиш кўпайди – Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
Иқтисодиёт | 20:22
-
ҲАМАС Ғазо бўйича келишувнинг жорий матнини рад этди ва тузатишларни таклиф қилди
Жаҳон | 20:17
-
Шавкат Мирзиёев Россия президентига ҳамдардлик билдирди
Ўзбекистон | 20:11
-
Ниҳоят: келаётган ҳафтада салқин ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 20:03
Мавзуга оид

15:25 / 23.07.2025
Россия университетларининг ўзбекистонлик талабалар учун квоталари ошиши мумкин

15:07 / 19.07.2025
Ўзбекистонда Уэлс билан ҳамкорликда қўшма университет ташкил этилиши мумкин

10:46 / 18.07.2025
18 нафар талабани имтиҳондан ўтказиб беришини ваъда қилган университет ўқитувчиси ушланди

14:13 / 02.07.2025