Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 80 ёшли аёлга шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди
Мирзо Улуғбек туманида ҳожатхонасидан фойдаланиб олишни илтимос қилган ҳолда 80 ёшли аёлнинг уйига кирган эркак унга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган. Ундан бундай ҳаракатни кутмаган кампир қўшниларини чақириб, ички ишлар органига хабар берган.
Тошкент шаҳрида ёши катта аёлга шилқимлик қилган эркак маъмурий қамоқ жазосига тортилди. Kun.uz суд ҳужжати билан танишди.
Суд қарорида келтирилишича, 1969 йилда туғилган Р.С. 2024 йилнинг 4 июл куни Мирзо Улуғбек тумани, Жасорат маҳалласидаги кўп қаватли уйлардан бирида яшовчи 80 ёшли аёлдан уйининг ҳожатхонасидан фойдаланиб олишни илтимос қилган. Аёл хўп дея уни уйига киритган. Бироқ эркак ҳожатхонадан фойдаланмасдан, кийимларини ечиб, аёлга шаҳвоний шилқимлик ҳаракатларини қилган.
Судда сўралган эркак айбига иқрор бўлиб, келгусида бу каби ҳолатни бошқа такрорламасликни айтган ҳамда суддан ўзига нисбатан енгиллик беришни сўраган.
Жабрланувчи аёл эса судда 80 ёшда эканлигини, ҳожатхонасидан фойдаланишга рухсат сўраб уйига кирган эркак унга шилқимлик қилганини билдирган. Аёл ўз кўрсатмасида эркакка ўғли келиб қолмасдан уйдан чиқиб кетишини айтганини, аммо у чиқиб кетмаганлигини, сўнгра қўшниларини чақириб, ички ишлар органига хабар берганлигини маълум қилган. У ҳуқуқбузарни кечирмаслигини ва қонуний чора кўришни сўраган.
Жиноят ишлари бўйича Мирзу Улуғбек туман судининг 2024 йил 5 июлдаги қарори билан Р.С. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддасида (шаҳвоний шилқимлик) ҳамда 194-моддасининг 1-қисмида (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилган. Унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Олдинроқ Тошкентда харидор аёлга шилқимлик қилган тарвуз сотувчи қамалгани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Жиловланмаётган” жиноят: соддалик чегараси ва пихини ёрган фирибгарлар
Жамият | 18:16
-
Исроил ЖССТ омборига ҳужум қилди: Ғазода оммавий ўлимлар хавфи кучаймоқда
Жаҳон | 16:52
-
Наманганда сигир ёш болани сузиб, ўлдириб қўйишига сал қолди
Ўзбекистон | 16:19
-
Ангренда 14 ёшли қизга жинсий зўравонлик бўлгани айтилмоқда
Ўзбекистон | 16:13
Мавзуга оид

15:28 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди

11:14 / 22.07.2025
Тошкентда Lacetti билан тўқнашган Tracker пиёдани уриб кетди

11:24 / 18.07.2025
Мустақиллик кўчасида рул бошқарувини йўқотган ҳайдовчи йўл иншоотларига урилди

09:57 / 17.07.2025