Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарё ва Фарғонада Тожикистондан олиб келинган 25 кгдан ортиқ гашиш мусодара қилинди
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида Тожикистондан олиб келинган жами 25,8 кг “гашиш” гиёҳвандлик воситаси мусодара этилди.

Фото: Видеодан кадр
Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, тожикистонлик наркосавдогар айланма йўллар орқали юборган 11 кг 942 гр “гашиш” моддасини қабул қилиб олиб, Шўрчи туманидаги тўйхона яқинида жойлашган симёғоч остига яшириб кетмоқчи бўлган вақтларида, ўзаро қариндош ҳисобланган 2 нафар маҳаллий фуқаро қўлга олинди.
Шунингдек, улар ажал оғусини белгиланган жойга қолдириб кетганларидан сўнг, уни бошқа шахс олиб кетиши кераклиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва гиёҳвандлик воситасини хуфия жойдан олиш учун келган Узун туманида яшовчи фуқаро ҳам ушланди.
Аввалроқ Тожикистоннинг Турсунзода туманида яшовчи Тожикистон фуқароси мамлакатга контрабанда йўли билан олиб келинган 3 кг 980 гр “опий” моддасини Шўрчи туманида харидорга 17 500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушлангани тўғрисида хабар берилган эди.
Шу тариқа ўзбек-тожик давлат чегарасининг Шўрчи йўналишидаги наркоканал фаолиятига чек қўйилди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса Қўқон-Фарғона йўналишида ҳаракатланаётган “Трекер” русумли автотранспорт воситаси Боғдод туманида тўхтатилиб кўздан кечирилганда, унда Фарғона шаҳрида яшовчи 3 нафар шахс 11 кг 966 гр “гашиш” моддасини олиб кетаётгани аниқланиб, процесссуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, уларни бошқа автомашинада кузатиб бораётган ва гиёҳвандлик воситасининг ҳақиқий эгаси бўлган, Фарғона шаҳрида яшовчи эр-хотин ҳам қўлга олинди.
Мазкур эр-хотин муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноятлари учун судланган шахслар ҳисобланади.
Терговга қадар текширув давомида, улар Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган ажал оғусини Қўқон шаҳрида яшовчи аёлдан сотиб олгани аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.
Бошқа ҳолатда эса Қўқон-Марғилон йўналишида ҳаракатланаётган “Нексия” русумли автотранспорт воситаси Қўштепа тумани ҳудудида тўхтатилиб кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Қўқон шаҳрида яшовчи аёлга тегишли 1 кг 941 гр “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Тожикистондан келтирилган мазкур гиёҳвандлик воситаси ҳам юқоридаги ҳолатда кўрсатилган, яъни Қўқон шаҳрида яшовчи аёлга тегишли бўлиб, уни Марғилон шаҳрига сотиш учун олиб кетаётган бўлган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия қиймати 40 млрд евродан ошиқ активларни миллийлаштирди
Жаҳон | 09:07
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00
-
Ўзбекистон ва Озарбойжон ўзаро савдо ҳажмини 1 млрд долларга етказади
Ўзбекистон | 08:45
-
ЕИ асосий хомашёни захиралаб қўйишга чақирди
Жаҳон | 08:34
Мавзуга оид

14:57 / 07.07.2025
Тожикистон «Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темир йўли лойиҳасига қўшилмоқчи

18:27 / 04.07.2025
Тожикистонда чорва орасида куйдирги касаллиги тарқалди

19:31 / 24.06.2025
Қўшни давлатлардан олиб келинган 8,2 кг наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

18:46 / 17.06.2025