Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда “мойкачи” йигит қимматбаҳо машинани бошқариб ЙТҲ содир этди
Қўшимча жиҳозлаш ишлари билан ҳисоблаганда 50 минг доллар атрофида нархланадиган машинага жиддий зарар етган. Бундан ташқари яна иккита машина шикастланган.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
Самарқанд шаҳрида машина ювиш шохобчасида ишловчи йигит мижознинг қиммат машинасини бошқариб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 20 июн куни соат 17:00 ларда содир бўлган.
Машина ювиш шохобчаси ишчиси мижознинг қимматбаҳо ZEEKR 001 русумли автомобилини ўзбошимчалик билан бошқариб чиқиб ЙТҲ содир этган.
Оқибатда ZEEKR 001, Kia Bongo кичик юк машинаси ва Ласетти шикастланган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган.
Ижтимоий тармоқларда ҳодиса қандай юз бергани тасвирланган видео тарқалди. Унда “мойкачи” йигит қиммат машинани бошқариб кетаётиб йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборишига бир бахя қолганини кўриш мумкин.
Йигит Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон кўчасида машина бошқарувини йўқотган. Шунда ZEEKR 001 йўл четида тўхтаб турган Kia Bongo кичик юк машинасига урилган.
Кучли зарба туфайли Kia Bongo ўзидан олдинда турган Lacetti'нинг орқасидан урган. Оқибатда ҳар учала машина шикастланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда автомашинасини бошқаришларини сўраб қоламиз”, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Таэквондочи Улуғбек Рашидов икки йилга дисквалификация қилинди
Спорт | 11:00 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Инфратузилма объектларини қуришда муқобил энергия воситалари жорий этилади
Жаҳон | 08:05
-
Трамп иммиграция ва божхона полициясига «тўлиқ ваколат» тақдим этди
Жаҳон | 08:01
-
Моддий маданий мерос объектларини ижарага бериш онлайн аукцион орқали амалга оширилади
Ўзбекистон | 07:53
-
Россияда Army SOS фонди «номақбул ташкилот» деб тан олинди
Жаҳон | 07:41
Мавзуга оид

20:48 / 12.07.2025
Тахтақорача довонида пулли туннел қурилади

22:00 / 05.07.2025
«Самарқанд қоғози» географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

08:25 / 05.07.2025
Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга тушди

11:37 / 04.07.2025