Ўзбекистон | 07:46 / 25.06.2024
1342
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 40 та рациядан тегишли рухсатномасиз фойдаланганларга чора кўрилди

Фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 152-моддаси 1-қисмига асосан жазо чораси қўлланди.

Фото: Ўзкомназорат

“Ўзкомназорат” инспекцияси ҳамда “ЭМММ” ДУКнинг ходимлари томонидан июн ойида Тошкент шаҳрида радиомониторинг тадбирлари ўтказилди. 

“Ўзкомназорат” хабарига кўра, тадбирларда 5 нафар фуқаро жами 40 та рациядан тегишли рухсатнома расмийлаштирмасдан фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.

Ушбу ҳуқуқбузарлик сабаблари инспекция Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, фуқароларга нисбатан МЖтКнинг 152-моддаси (радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш тартибини бузиш) 1-қисмига асосан жазо чораси қўлланди.

Мавзуга оид