Uzbekistan Airports АЖ бошқарувига раис тасдиқланди
Компания бошқарув раиси вазифасини вақтинчалик бажараётган Жавлонбек Умархўжаев ўз лавозимига тасдиқланди.

Фото: Uzbekistan Airports
Жавлонбек Ойбекович Умархўжаев Uzbekistan Airports АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақдаги қарор компаниянинг ягона акциядори — Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қабул қилинган.
Жавлонбек Умархўжаев меҳнат фаолиятини 2008 йилда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясида бошлаган. 2009-2018 йилларда авиакомпанияда авиация хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи бўлган. 2018-2021 йилларда «Ўзбекистон темир йўллари»нинг «Тошкент-Шарқ» лойиҳасини амалга ошириш бўйича капитал қурилиш дирекцияси бошлиғи ўринбосари ва техник директори лавозимларида ишлаган. 2021-2023 йилларда Uzbekistan Airports АЖ бошқаруви раисининг операцион фаолият бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2023 йил 9 августдан бери бошқарув раиси вазифасини вақтинчалик бажарувчи бўлиб ишлаётган эди.