Учтепа туманида Mercedes-Benz микроавтобусида ёнғин келиб чиқди
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида Mercedes-Benz русумли транспорт воситаси ёниб кетди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ
2024 йилнинг 15 июн куни соат 11:30 ларда Учтепа тумани ТҲАЙ кўчаси 18-автобуслар саройи қаршисида ёнғин содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, Mercedes-Benz русумли транспорт воситасининг салон қисмидаги электр симларида қисқа туташув бўлганлиги сабабли, ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.
Мавзуга оид

10:21 / 02.01.2025
Учтепа туманидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди

07:20 / 08.10.2024
Тошкентда 5 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

09:10 / 01.10.2024
Тошкентда хонадонида 38 кг гиёҳвандлик воситасини сақлаб келган шахс ушланди

07:40 / 28.09.2024