Ўзбекистон | 20:58 / 12.06.2024
5320
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон атом энергиясидан фойдаланишда МАГАТЭ билан яқиндан ҳамкорлик қилади

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Венада Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) бош директори Рафаэл Гросси билан учрашиб, Ўзбекистонда атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш масалаларини муҳокама қилди.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 10 июн куни Aвстриянинг Вена шаҳрида Халқаро атом энергияси агентлиги (МAГAТЭ) бош директори Рафаэл Гросси билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистонда атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланишнинг барча жиҳатлари бўйича МAГAТЭ билан яқиндан ҳамкорлик қилинаётгани алоҳида таъкидланди.

Мулоқотда, шунингдек, ушбу йўналишдаги ҳамкорликни изчил давом эттириш масалалари муҳокама қилинди, дейилади вазирлик хабарида.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида “Росатом” томонидан қуриладиган кичик АЭСнинг биринчи реактори 5 йилдан кейин ишга тушиши хабар қилинганди.

Мавзуга оид