Самарқандда Damas йўл четидаги 2 нафар пиёдани уриб кетди
Тойлоқ туманида бошқарувни йўқотган Damas икки нафар пиёдани уриб юборди. Воқеа сабаб пиёдалар ва Damas ичидаги йўловчи жароҳат олди.

Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида Damas йўл четидаги 2 нафар пиёдани уриб кетди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИБ.
Қайд этилишича, 2024 йил 10 июн куни соат 18:10 лар атрофида Тойлоқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4К-529А автомобил йўлининг 2-километрида Қўрғонча-Қундузак йўналишида ҳаракатланиб келаётган Damas икки нафар пиёдани уриб юбориб ЙТҲ содир этган.
Оқибатда икки нафар пиёда ва транспорт воситаси ичида бўлган бир нафар йўловчи олган тан жароҳатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари бошланди.
Мавзуга оид

13:52 / 09.03.2025
Самарқандда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

16:25 / 26.02.2025
Самарқанд вилоятида яна икки туман ҳокимлари ўзгарди

18:27 / 23.02.2025
Андижонда Nexia-3 билан тўқнашган Damas зовурга ағдарилиб кетди

11:20 / 16.02.2025